Иқтисодиёт

1 миллиондан 5,5 миллион сўмгача ойлик оладиганлар улуши ортган – Молия вазирлиги

Вазирлик 2020 йил июль-август ойлари ҳолатига даромад солиғи тўлайдиган жисмоний шахслар сони ҳамда солиқ тушуми ҳақида маълумот берди.

1 миллиондан 5,5 миллион сўмгача ойлик оладиганлар улуши ортган – Молия вазирлиги
Фото:UzNews.uz

Жорий йилнинг 9 ойида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича тушумлар 11,0 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос  даврига  нисбатан 1,5 трлн. сўмга кўпайди.

 

Карантин чораларининг юмшатилиши сабабли хусусий секторда иқтисодий фаолликнинг ошиши жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича тушум динамикасига ижобий таъсир кўрсатган. Жорий йилнинг II чоракига нисбатан III чоракда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича тушуми 54 млрд. сўмга ошди.

 

Вазирлик маълумотномасига кўра, даромад солиғи тўлайдиган жисмоний шахслар сони 2020 йил июль ойида 4 120 820 нафарни ташкил қилган бўлса, август ойида 4 137 446 нафарни ташкил қилган.  

 

Шунингдек, иш ҳақи даражасининг динамикаси 2020 йил июль-август ойларида қуйидаги кўринишга келган:

 

–  1 млн. сўмгача иш ҳақи оладиганлар – 216 996 нафарга камайган;

–  1 млн.  сўмдан  2 млн. сўмгача иш ҳақи оладиганлар – 60 614 нафарга кўпайган;

–  2 млн. сўмдан  4 млн. сўмгача иш ҳақи оладиганлар – 179 923 нафарга кўпайган;

–  4 млн. сўмдан 5,5 млн. сўмгача иш ҳақи оладиганлар – 1 234 нафарга кўпайган;

–  5,5 млн. сўм ва ундан юқори иш ҳақи оладиганлар – 8 149 нафарга камайган.

 

Қайд этилишича, жорий йилнинг III чорагида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тушумларига Президентнинг 2020 йил 20 июлдаги фармонининг қабул қилиниши таъсир қилган.

 

Хусусан, ушбу фармонга мувофиқ 2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабргача бўлган даврда жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлари бўйича солиқдан озод қилинганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ