Жамият

Маъмурий ишларни кўриб чиқиш ваколатини “участкавой”ларга бериш одил судловни амалга оширишга зид – депутатлар

ИИВ ташаббуси билан Қонунчилик палатасига маъмурий ишларни кўриб чиқиш ваколати судлардан профилактика инспекторларига ўтказилишини назарда тутувчи қонун лойиҳаси киритилганди. 

Маъмурий ишларни кўриб чиқиш ваколатини “участкавой”ларга бериш одил судловни амалга оширишга зид – депутатлар
Фото:Иллюстрация / Сирдарё вилояти ИИБ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодексга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қайтарилди.  

 

Қонун лойиҳасида қатор маъмурий ҳуқуқбузарликлар шу жумладан, ёввойи нашаларни йўқ қилиб юбориш чораларини кўрмаганлик, ит ва мушук боқиш қоидаларини бузиш, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати судлардан ички ишлар органлари профилактика инспекторларига ўтказилиши таклиф этилмоқда эди. 

 

Депутатлар бу инсон ҳуқуқларини таъминлашда одил судловни амалга оширишга зид келиши, коррупция аломатларининг келиб чиқишига олиб келиши, ҳуқуқни қўллашда субъективлик пайдо бўлиши, профилактика инспекторларига норасмий режалар қўйилишига ҳамда фуқароларда эътирозлар пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкинлиги каби важларни билдириб ўтдилар. 

 

Овоз бериш натижасига кўра, депутатларнинг аксарияти қонун лойиҳасига қарши чиқдилар ва лойиҳани қабул қилиш рад этилди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ