Жамият

Автотранспорт воситасини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби ўзгартирилди

Низомга мувофиқ, хорижий транспорт воситасини вақтинча олиб кириш муддати тугашидан олдин ушбу муддатни узайтириш имконияти яратилмоқда.

Автотранспорт воситасини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби ўзгартирилди
Фото:Иллюстарция / cena-auto.ru

Давлат божхона қўмитаси “Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар” тўғрисидаги қарорни қабул қилди.  

 

 

Ҳужжат Президентнинг 2020 йил 5 июлдаги ПФ-6005-сон "Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ қабул қилинган.

 

Низомга мувофиқ, хорижий транспорт воситасини вақтинча олиб кириш муддати тугашидан олдин ушбу муддатни узайтириш имконияти яратилмоқда.

 

Хорижий автотранспорт воситаси эгаси белгиланган муддат тугашидан аввал тегишли божхона постига муддатни узайтиришни сўраб ёки электрон тарзда мурожаат этиши лозим. Ҳайдовчи онлайн мурожаат қилганида низомнинг 16-бандида назарда тутилган йиғимни тўлагани ҳақидаги ҳужжат нусхасини илова қилиши талаб этилади. Божхона пости йиғим тўланган вақтга қадар автомобиль Ўзбекистонда бўлиш муддатини узайтиради ва «Авто» тизимига киритади.

 

Хорижий автотранспорт воситаси эгаси вақтинча олиб кириш муддатини узайтириш бўйича мурожаат қилмаса, унга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилади. Шунингдек, чиқиб кетиш муддати ўтиб кетган ҳар бир кун учун белгиланган тарзда тўлов ундирилади.

 

Низом билан, шунингдек, хорижий автомобилларни вақтинча олиб кириш муддати тугагач, ҳайдовчи мурожаатига мувофиқ, фақат автотураргоҳ билан боғлиқ ҳаражатлар тўланиши белгиланмоқда. Бунинг учун транспорт воситаси эгаси божхона органига машинани вақтинча сақлаш учун ёзма ёки электрон тарзда мурожаат қилиши талаб этилади. Бунга қадар, Ўзбекистонда бўлиш муддати бир йилдан ошдан транспорт воситалари чиқиб кетиш муддати ўтган ҳар бир кун учун двигатель ҳажмининг ҳар куб. см.дан — 0,01 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилар эди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2021 йилнинг 26 январидан эътиборан кучга киради.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ