1 USD = 10517.12 1 EUR = 12661.56 1 RUB = 141.85
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10517.12 1 EUR = 12661.56 1 RUB = 141.85
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
3 ноября 2020 г. 345 0

Олтин изловчиларга бериладиган ер қаъри участкалари майдони кенгайтирилади – Қонун лойиҳаси

Амалдага тартибга кўра, бу 1 гектардан ортиқ бўлмаган участкалардан иборат эди. 

Олтин изловчиларга бериладиган ер қаъри участкалари майдони кенгайтирилади – Қонун лойиҳаси
Фото: 123RF

«Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон қонунига ўзгартириш киритилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев маълум қилди.  

Унга кўра, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний ва юридик шахсларга янада қулайлик яратиш мақсадида фаолият учун бериладиган ер қаъри участкалари майдон ўлчамларини 1 гектардан ортиқ бироқ 5 гектардан ошмайдиган сочма олтинга истиқболли участкаларни бериш таклиф этилмоқда. Амалда бу 1 гектардан ортиқ бўлмаган участкалардан иборат эди. 

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 январидан 10 июнига қадар бўлган давр мобайнида ДХХ ва ИИВ сайъ-ҳаракатлари билан ноқонуний олтин қазиб олиш билан боғлиқ 65 та ҳолат аниқланганди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей