Жамият

Қурилиш вазирлиги Қашқадарёда бетон плита тагида қолиб ўлган фуқаро бўйича муносабат билдирди

Қурилиш объекти қатор қонунбузарликларга қарамай қурилаётгани айтилди.

Қурилиш вазирлиги Қашқадарёда бетон плита тагида қолиб ўлган фуқаро бўйича муносабат билдирди
Фото:Қурилиш вазирлиги

Қурилиш вазирлиги Матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги қурилишда бетон плита қулаб тушиши оқибатида 39 ёшли фуқаро вафот этиши бўйича муносабат билдирди.  

 

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани, Замаҳшарий кўчасида жойлашган “Норали-ота қўрғони” МЧЖга тегишли бўлган “Савдо мажмуаси” биносини реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудидан “ёрдамчи бинолар” қуриш лойиҳаси “Само қурилиш конструкция дизайн” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган.

 

Буюртмачи “Норали-ота қўрғони” МЧЖ Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш ҳақида хабарнома юбориш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига амал қилмаган. Натижада Қашқадарё вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси мазкур объект инспекция томонидан рўйхатга олинмаган.

Фавқулодда ҳолат юзасидан қуйидагилар аниқланган:

 

- обьект хўжалик усулида, яъни буюртмачининг техник ва лойиҳачининг муаллифлик назоратисиз қурилган;

 

- савдо мажмуаси биносининг юк кўтарувчи темир бетон конструкцияларининг ишчи арматуралари бетон устунларга қўшимча арматуралар билан бир-бирига боғланиши амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига зид равишда олиб борилган;

 

- ўрта ўқдаги темир бетон ригельга қўлланилган қуйма бетоннинг амалдаги меъёрлар талабига мос келиши бўйича объектнинг зилзилабардошлиги юзасидан лаборатория синов хулосалари олинмаган. 

 

Шунингдек, қурилиш объектида қуйилган бетонларнинг 28 кунлик мустаҳкамлик муддатига етмасдан унга ташқи оғир юк қўйилган, яъни давлат стандартлари талабларига амал қилинмаган.

 

“Норали-ота қўрғони” МЧЖ инспекция томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, объектда ноқонуний равишда қурилиш-монтаж ишларини давом эттирган. 

Ўзбошимчалик билан қурилаётган мазкур бинодаги ишлар қурилиш меъёр ва қоидаларига мутлақо зид равишда амалга оширилган. Натижада бинодаги юк кўтарувчи қуйма темир-бетон конструкциялар (ригель, колонна) ўз оғирлиги ва темир-бетон кўп бўшлиқли плиталар оғирлигини кўтара олмай синиб тушган.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 октябрь куни соат 20:30 да Деҳқонобод туманида хусусий фирмага тегишли бўлган савдо дўконига қўшимча бино қурилаётган пайтда қурилиш плитаси қулаб тушган. Оқибатда ушбу қурилишда ишлаётган икки нафар фуқаро — туманинг "Гумбулоқ" маҳалласида яшовчи мавсумий ишчи 1981 йилда туғилган Ҳ.Ғ. ва Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида яшовчи мавсумий ишчи 1991 йилда туғилган Б.Б. тан жароҳати олиб туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ