Жамият

“Энг соғлом маҳалла” 10 млн сўмгача пул мукофоти олади

Бир йилда тўрт марта маҳаллалар орасида танлов ўтказилиб, ғолибларга 3 миллиондан 10 миллион сўмгача мукофот берилади.

“Энг соғлом маҳалла” 10 млн сўмгача пул мукофоти олади
Фото:UzNews.uz

Президент фармонига кўра, ҳар чоракда ҳар бир туман ва шаҳарда “Соғлом турмуш тарзи ривожланган маҳалла” танлови ташкил этилади.  

 

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига бир ой муддатда танловни ўтказиш тартиби ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш вазифаси юклатилди. 

 

Бунда, маҳалла аҳолиси доимий равишда жисмоний тарбия машғулотларига жалб этилиши, соғлом овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига риоя этилиши, маҳаллада зарур спорт инфратузилмаси мавжудлиги, ўтказилган мусобақалар сони, маҳалла аҳолисининг касалланиш даражаси пасайиб бориши кўрсаткичлари назарда тутилади.

 

Танловда биринчи ўринни эгаллаган маҳаллага 10 миллион сўм, иккинчи ўрин учун 5 миллион сўм ва учинчи ўринга 3 миллион сўм миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

 

Пул мукофоти маблағлари маҳалла фуқаролар йиғинларининг тижорат банкида очилган ҳисобрақамига ўтказилади.

 

Бу пуллар маҳаллада спорт майдончаларини ташкил этиш ва уларни жиҳозлаш, спорт тадбирларини ўтказиш мақсадларига истисно тариқасида тендер савдоларисиз йўналтирилади.

 

Эслатиб ўтамиз, Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида маҳалла аҳолисининг қон босими, бўйи, вазни ва қорнининг ҳажми ўлчаб чиқилганди.

 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Оқолтин туманидаги “Янги Тошкент” маҳалласида ўтказилган мазкур тадбир намунасини республикага кенг жорий этилишини таъкидлаганди.

 

Шунингдек, кўп пиёда юрган фуқароларга ҳам 3 мингдан 1 млн сўмгача пул мукофоти берилиши маълум қилинганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ