Ҳодисалар

Венада олтита жойда синагога яқинида отишма содир этилди — видео

Бир вақтнинг ўзида юз берган отишма натижасида бир киши ўлгани, 15 киши яралангани маълум қилинди.

Венада олтита жойда синагога яқинида отишма содир этилди — видео
Фото:Видеодан кадр

Кеча, Австрия пойтахти марказида маҳаллий вақт билан соат 20:00 да отишма содир бўлди. Бир неча қуролланган шахслар олти турли жойда Венадаги синагогага яқин жойда отишмани амалга оширган. Ҳозирча уларнинг мақсади айнан синагога эканлиги маълум эмас.

 

Отишма натижасида бир киши ўлган, орасида полиция зобитлари ҳам бўлган кўплаб ярадорлар бор. Шаҳар соғлиқни сақлаш вакили шифохоналарга 15 нафар ярадор мурожаат қилганини маълум қилди.

 

Австрия полицияси ҳужум қилган шахсларни қидиришда давом этмоқда. Мамлакат ИИВ раҳбари Карл Нехаммер “Биз ҳамон тахминий террорчилар билан курашяпмиз” деган. Унинг сўзларига кўра, озодликда бир неча қуролланган шахслар қолмоқда. Шунинг учун пойтахт аҳолисидан жамоат жойларига бормаслик сўралмоқда.

 

Австрия канцлери Себастьян Курц пойтахт Венадаги отишмани теракт деб атади.

 

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ