Ҳодисалар

Эътиборсиз ҳайдовчи 8 ёшли қизчани уриб юборди. Қизалоқ шифохонада вафот этди

Ҳодисага Lacetti ҳайдовчисининг пиёдага йўл бермаслиги сабаб бўлган.

Эътиборсиз ҳайдовчи 8 ёшли қизчани уриб юборди. Қизалоқ шифохонада вафот этди
Фото:Скриншот

Йўл қоидаларига амал қилмаган ҳайдовчи 8 ёшли қизчани уриб юборди. Бу ҳақида Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ Aхборот хизмати хабар бермоқда.

 

Жорий йилнинг 30 октябрь куни соат тахминан 11:40 лар атрофида Яйпан-Рапқон-Бешариқ-Чинмаҳрам автомобиль йўлининг 21-километрида Фарғона вилояти Бешариқ тумани Шайтонкўл қишлоғида яшовчи Э.A. Lacetti русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, вояга етмаган Бешариқ туманидаги 22-сонли мактабнинг 2-синф ўқувчиси 2012 йилда туғилган Д.A.ни уриб юборган. Оқибатда кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамасдан қизча шифохонада вафот этган. 

 

Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ берган маълумотларига кўра, бу ҳодисага Lacetti ҳайдовчисининг пиёдага йўл бермаслиги сабаб бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ