Иқтисодиёт

Инфляция даражаси йиллик 11,5 фоизни ташкил этмоқда – Давстатқўм

2020 йилнинг январь–октябрь ойлари давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари даражаси 10,0 фоизга ошди.

Инфляция даражаси йиллик 11,5 фоизни ташкил этмоқда – Давстатқўм
Фото:UzNews.uz

Давлат статистика қўмитаси 2020 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон истеъмол секторидаги инфляция даражаси ҳақида маълумотини тақдим қилди. Унга кўра, ўтган ой мобайнида инфляция даражаси 1,4 фоизга тенг бўлган.  

 

Шунингдек, инфляция даражаси йил бошидан бери 7,8 фоиз, йиллик 11,5 фоизни ташкил этмоқда.

 

2020 йилнинг январь-октябрь ойларида истеъмол бозоридаги нархлар 7,8 фоизга ошган.

 

«Жорий йил октябрь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 2,3 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлар 0,8 фоизга, хизматлар 0,7 фоизга қимматлашди. Умумий ҳисобда, 2020 йилнинг январь–октябрь ойлари давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари даражаси 10,0 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлар 6,9 фоиз, хизматлар 5,2 фоизга ошди», дейилади Қўмита ҳисоботида.

 

Расмий статистикага кўра, 2019 йилнинг октябрида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ой давомида 2,8 % га, 2018 йилнинг декабрига нисбатан 11,4 % га, 2018 йилнинг октябрига нисбатан эса 18,0 % га қимматлашган. 2019 йилнинг январ-октябрида ушбу гуруҳ ИНИнинг ўртача ойлик ўсиш суръати 1,1 % ни ташкил этган.

 

Шу билан бирга жорий даврда гўшт, парранда гўшти ва балиқ нархи сентябрга нисбатан 0,7 фоизга кўтарилган. Тухум 17,7 фоиз, шакар 8,6 фоиз, мева-сабзавотлар 3,2 фоиз қимматлашган.

 

Қайд этилишича, шакар ва гўшт нархи йил бошидан бери баравар 15,0 фоизга ошган. Хусусан, суяксиз мол гўшти баҳоси 10 ой ичида 18,2 фоизга кўтарилган.

 

Январь–октябрь ойларида пахта ёғи 24,2 фоизга (октябрда – 13,6 фоиз), кунгабоқар ёғи 23,9 фоиз (октябрда – 11,2 фоиз), сариёғ 11,1 фоиз (октябрда – 1,6 фоиз), маргарин 9,7 фоиз (октябрда – 1,0 фоиз)га қимматлашган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ