Жамият

1 ноябрдан бошлаб дизель ёқилғисининг нархи арзонлаштирилди

Арзонлаштирилган дизель ёқилғиси «UNG» миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотилмоқда.

1 ноябрдан бошлаб дизель ёқилғисининг нархи арзонлаштирилди
Фото:«Узбекнефтегаз»

«Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати компанияга қарашли «UNG» миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотилаётган нефть маҳсулотларининг нархини арзонлаштириш босқичма-босқич амалга оширилаётганини маълум қилди.  

 

Қайд этилишича, 1 ноябрдан бошлаб ушбу АЁҚШлардаги импорт дизель ёқилғисининг нархи 6500 сўмдан 6000 сўмга арзонлаштирилади.

 

«Биз доимий равишда аҳолига сотилаётган маҳсулот нархини мунтазам ўрганиб, таҳлил қилиб борамиз. Агарда маҳсулот таннархи пасайса, уни сотиш нархини, албатта, камайтириш зарур, деб ҳисоблаймиз. Бундан кейин ҳам бу амалиёт давом эттирилади», дейди «UNG Petro» корхонаси директори Мирзоҳид Мусаев.

 

«Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати АЁҚШларда сотилаётган маҳсулот турлари, уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларни @UNGPetroBot Telegram канали орқали олиш мумкинлигини билдирди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ