Жамият

Туркия президенти туркий тилли давлатлар соғлиқни сақлаш вазирлари билан учрашди

Туркия, Венгрия, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлари қатнашаётган йиғилишда Ўзбекистон ССВ раҳбари Алишер Шодмонов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.

Туркия президенти туркий тилли давлатлар соғлиқни сақлаш вазирлари билан учрашди
Фото:ССВ

Жорий йил 30 октябрь куни Истанбулда  Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши соғлиқни сақлаш соҳасида мувофиқлаштирувчи илмий қўмитаси йиғилишининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

 

Туркия, Венгрия, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон соғлиқни  сақлаш вазирлари қатнашаётган йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди. Шунингдек, мазкур тадбирга ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюге ҳам ташриф буюрган. 

 

Бугун йиғилиш доирасида ташкил этилган мулоқотларга Туркия Президенти Режеп  Таййип Эрдоған ҳам ташриф буюриб, туркий тилли давлатларнинг соғлиқни сақлаш вазирлари билан учрашди.   

 

Туркия Президенти бугунги пандемия шароитида давлатлар ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш, касалликка қарши курашда фойдаланилаётган ресурсларни биргаликда қўллаш ва пандемияга қарши ҳамжиҳатликда курашибгина уни енгиш мумкинлигини алоҳида таъкидлади.

 

Шунингдек, мазкур анжуман доирасида Алишер Шодмонов Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фахруддин Қовжа билан мулоқот ўтказди.

 

Мулоқот давомида қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди. Жумладан:

 

- фармацевтика ва тиббий буюмлар ишлаб чиқаришга инвестициялар жалб этиш;

 

- коронавирусга қарши курашда малакали турк мутахассисларини юртимизга таклиф этиш;

 

- корoнавирусга қарши турк вакциналарнинг учунчи босқичи синовларида биргаликда ҳаракат қилиш;

 

- тиббий таълимда ўзаро ҳамкорлик;

 

- икки мамлакат мутахассисларининг ўзаро тажриба алмашиши каби қатор масалалар муҳокама қилинди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ