Жамият

Ўзкомназорат веб-сайтларга уюштирилаётган ҳужумлар юзасидан муносабат билдирди

Инспекциянинг веб-сайтларга уюштирилаётган ҳужумлар юзасидан билдирган муносабатидан сўнг naesmi.uz иккинчи марта ҳужумга учради.

Ўзкомназорат веб-сайтларга уюштирилаётган ҳужумлар юзасидан муносабат билдирди
Фото:Скриншот

Ўзкомназорат Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамда Навоий вилояти ҳокимлигининг расмий веб-сайтига уюштирилган ҳужумлар юзасидан муносабат билдирди.  

 

Ўзкомназорат ушбу ҳолат инспекция ҳамда тегишли ваколатли органлар томонидан ўрганилаётгани, ўрганишлар натижасидан келиб чиқиб қонунчиликка мувофиқ ўрнатилган тартибда чоралар кўрилишини маълум қилди.

 

“Айни вақтда веб-сайтларнинг иш фаолияти тикланган”, дейилади инспекциянинг 30 октябрь санасидаги муносабатида.

 

Эслатиб ўтамиз, yaxshiamaki@gmail.com электрон почта эгаси 26 октябрь куни Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг сайтига, шунингдек, 28 октябр куни эса Навоий вилояти ҳокимлигининг расмий сайтига ҳужумлар уюштирган.

 

Ўзкомназоратнинг кечаги муносабатидан сўнг ҳам хакер naesmi.uz сайтига иккинчи марта ҳужум уюштирган ва у ерда “yaxshi amaki 2:0 naesmi.uz” ёзувини қолдириб, сайт хавфсизлигида муаммолар борлигини таъкидлаган.

 

Маълумот учун, компьютер ахборотидан, яъни ахборот-ҳисоблаш тизимлари, тармоқлари ва уларнинг таркибий қисмларидаги ахборотлардан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш, БҲМнинг юз бараваригача миқдорда жаримадан бошлаб уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосигача бўлган таъсир чоралари қўлланишига сабаб бўлади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ