Жамият

Пахта – 2020: 158 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилган

Шундан 35 нафаридан 372 млн сўм маъмурий жарима ундирилган.

Пахта – 2020: 158 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилган
Фото:Андижон вилояти ҳокимлиги

2020 йил пахта йиғим-терими мавсумида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси томонидан мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича мониторинг тадбирлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.  

 

Мониторинг натижаларига кўра, республикамизнинг айрим ҳудудларида кузатилаётган мажбурий меҳнат ҳолатлари бўйича Давлат меҳнат инспекцияси томонидан кескин чоралар кўрилмоқда.

 

Қайд этилишича, жойларда 2 570 дан ортиқ ташкилот, фермер хўжалиги ва кластерларда ўтказилган мониторинг натижасида меҳнат муносабатларига риоя қилиниши юзасидан 158 нафар мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.

 

Шундан 35 нафар мансабдор шахсга мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолати бўйича 372 млн 410 минг сўм миқдоридаги маъмурий жарима, банд бўлмаган аҳолини теримга жалб қилиш, теримчилар учун муносиб меҳнат ҳамда дам олиш шароитларини яратиш, терим пулларини ўз вақтида ва белгиланган меъёрларда бериш масалалари юзасидан 123  нафар мансабдор шахсларга 204 млн 937 минг сўм миқдорида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси бўйича жавобгарликка тортилди.

 

Шунингдек, жойлардаги 17 та фермер хўжалиги ва кластерларда терим пуллари ўз вақтида берилмаган 410 нафардан ортиқ фуқарога 173 млн сўмдан ортиқ кунлик иш ҳақи тўлаб берилиши таъминланди. Бу каби ҳолатлар такрорланишининг олдини олиш мақсадида иш берувчилар билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ