Жамият

Республика бўйича фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари сони ҳақида маълумот берилди

Статистикага кўра, ҳар 10 000 аҳолига 27,1 шифокор тўғри келади.

Республика бўйича фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари сони ҳақида маълумот берилди
Фото:Сирдарё вилояти ИИБ

Давстатқўм маълумотига кўра, 2020 йилнинг 1 январ ҳолатига республика бўйича жами шифокорлар сони 91,9 минг нафарни ташкил этган. Шундан аёл шифокорлар сони 44,3 минг нафар бўлиб, жами шифокорлар сонига нисбатан 47,7 фоизни ташкил этади.

 

Ҳар 10 000 аҳолига нисбатан шифокорлар сони 27,1 нафарни ташкил этади.

 

Ўрта маълумотли тиббиёт ходимлари сони эса 365,6 минг нафарни ташкил этади. Шундан 333,4 минг нафари аёллар бўлиб, жами ўрта тиббиёт ходимларига нисбатан 91,2 фоизни ташкил қилган.

 

Ҳар 10 000 аҳолига нисбатан ўрта маълумотли тиббиёт ходимлари сони эса 107,8 нафарни ташкил этади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ