Жамият

Ўзбекистондаги табиий газ қувурлари тизимининг ҳолати танқид қилинди

2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига магистрал газ қувурларининг ҳимоя зоналарида аниқланган ноқонуний қурилмалар сони жами 2 425 тани ташкил қилган.

Ўзбекистондаги табиий газ қувурлари тизимининг ҳолати танқид қилинди
Фото:"Ҳудудгазтаъминот" АЖ

Бугун, 30 октябрь куни Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида табиий газ қувурлари тизимининг ҳолати ва ушбу соҳага оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижаларига бағишланган мажлис бўлиб ўтди.  

 

Таъкидланишича, парламент сўровида кўтарилган муаммолар бўйича истеъмолчиларнинг тобора ошиб бораётган табиий газга бўлган эҳтиёжини қондириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган.

 

Бироқ аҳоли билан мулоқотлар, жойлардаги ўрганишлар, табиий газ қувурлари тизими аҳволи, тармоққа оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг таҳлили ушбу соҳада қатор тизимли муаммо ҳамда камчиликлар ҳали ҳам сақланиб қолаётганлигини кўрсатмоқда.

 

Жумладан, 2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига магистрал газ қувурларининг ҳимоя зоналарида аниқланган ноқонуний қурилмалар жами 2 425 тани ташкил қилади. Уларнинг 1 492 тасини бузиш ёки бошқа жойга кўчириш масаласида судларга киритилган даъво аризаларининг 787 таси қаноатлантирилган бўлиб, Мажбурий ижро бюроси томонидан атиги 178 таси ёки 22,6 фоизининг ижроси таъминланган.

 

Аниқланган ноқонуний қурилмаларни бузиш ёки бошқа жойларга кўчириш бўйича суд органларига ўрнатилган тартибда даъво аризаларини тақдим этиш ва уларни таҳлил қилиб бориш ишлари “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан ўз ҳолига ташлаб қўйилган.

 

Қайд этилишича, ноқонуний қурилмаларни бузиш ёки бошқа жойларга кўчириш бўйича суд органларига ўрнатилган тартибда даъво аризаларини тақдим этишда биринчи навбатда ноқонуний қурилмалар учун ер ажратишда масъул бўлган мутасаддиларга, туман ҳокимликларига нисбатан чора кўриш лозим.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ