Жамият

Жорий йилда энг кўп чақалоқ қайси ҳудудда туғилгани айтилди

9 ой давомида ФҲДЁ органларида 614,7 минг нафар туғилганлик (тирик туғилган) ҳолатлари қайд этилган.

Жорий йилда энг кўп чақалоқ қайси ҳудудда туғилгани айтилди
Фото:ССВ

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 9 ойи давомида ФҲДЁ органларида 614,7 минг нафар туғилганлик (тирик туғилган) ҳолатлари қайд этилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,9 минг нафарга кўп.  

 

Туғилганлик ҳолатлари ҳудудлар бўйича энг кўп туғилишлар сони Самарқанд вилояти (74,4 минг нафар), Фарғона вилоятида (68,5 минг) кузатилган бўлса, энг кам Сирдарё вилоятида (15,6 минг нафар) қайд этилган.

 

Ушбу кўрсаткич аҳоли сонига нисбатан таҳлил қилинганда: Сурхондарё вилоятида энг кўп, яъни ҳар минг нафар аҳолига 28 та чақалоқ тўғри келган бўлса, Қорақалпоғистон Республикасида энг кам, яъни ҳар минг нафар аҳолига 20 та чақалоқ тўғри келган.

 

Эслатиб ўтамиз, Давлат статистика қўмитаси жорий йилнинг 8 ойида ФҲДЁ органларида қайд этилган никоҳлар сони бўйича Фарғона – 15611 та, Самарқанд – 14282 та, Қашқадарё – 14261 та, Андижон – 13029 та ва 13011 та билан Тошкент вилоятлари юқори ўринни эгаллаганини маълум қилганди.  

 

Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилда туғилган болаларга энг кўп Солиҳа (1601) исми берилган. Ўғил болалар орасида Муҳаммадали (1582) исми энг кўп қўйилган.

 

Ўзбекистон аҳолиси 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, 34 млн. 191,7 минг кишини ташкил этиб, йил бошидан бери 286,5 минг кишига ўсган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ