Криминал

Қиз ўғирлаган "куёв"га жиноят иши очилди

Икки нафар таниши билан қиз ўғирлаган йигит қонун олдида жавоб беради.

Қиз ўғирлаган
Фото:Тергов департаменти

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилишича, 13 октябрь куни соат 20:00 да, 30 ёшли Д.Е. икки нафар таниши ёрдамида 24 ёшли Г.С.(аёл)ни унинг эркига хилоф равишда Қонликўл тумани “Маденият” МФЙ Сари-олтин кўчаси чорраҳасида Г.С.ни уйига қайтаётганлигидан фойдаланиб, унинг орқасидан бориб унга куч ишлатиб, мажбуран Nexia-2 автомашинасига миндириб олиб қочади.

 

Уни Қонликўл тумани “Бўстон” ОФЙда жойлашган уйига олиб боришиб, Г.С.ни Д.Е. билан никоҳда бўлиш учун ўғирлашгани аниқланган.

Қайд этилишича, ҳолат бўйича Г.С., туман ИИБ бошлиғига ариза билан мурожаат қилган. Ҳодиса жойига тергов-тезкор гуруҳи ходимлари чиқиб кўздан кечириш ва бошқа терговга қадар текширув ҳаракатларини ўтказишган. Д.Е.нинг номида бўлган Nexia-2 далилий ашё тариқасида олиниб, тегишли тартибда муҳрланган.

 

Ушбу ҳолат юзасидан Қанликўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 136-моддаси 1-қисми (Аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ