Жамият

Бош вазир Абдулла Арипов ўзбек киночилари билан учрашди

Жорий йил апрель ойида бир гуруҳ киноижодкорлар соҳадаги муаммо ва камчиликлар юзасидан Бош вазирга мурожаат йўллаган эди.

Бош вазир Абдулла Арипов ўзбек киночилари билан учрашди
Фото:gov.uz

Мурожаатда кўтарилган масалаларни атрофлича муҳокама қилиш ва бамаслаҳат ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Бош вазири мамлакатимиз кино мутахассислари билан учрашди. Бу ҳақда Бош вазирининг матбуот хизмати хабар берди.

 

Тадбирда сўнгги йилларда миллий кинематография ривожига давлат томонидан қаратилаётган катта эътибор натижасида соҳада муайян ютуқларга эришилгани, мазмун ва шакл жиҳатидан ранг-баранг кино асарлар яратилиб, улар томошабинлар эътиборини қозонгани қайд этилди.

 

Шу билан бирга, соҳада ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳам борлиги, яъни, муайян киностудияларнинг моддий-техника базаси жисмоний ва маънавий жиҳатдан эскиргани, кинофильмларни молиялаштириш тизимининг бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги, кинотеатрлар ва малакали кадрлар етишмаслиги, яратилган фильмлар тарғиботи суст кечаётгани таъкидланди.

 

Ҳукумат раҳбари кино санъати инсон савияси юксалишида муҳим роль ўйнашини, шунинг учун сонга эмас сифатга эътибор қаратиб, ғояси ва тарбиявий аҳамияти юқори бўлган бадиий фильм ва сериаллар яратиш лозимлигини билдирди.

 

Шунингдек, жамиятда халқимиз, аввало, ёшлар онгига миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, она Ватанга муҳаббат туйғуларини сингдиришда катта таъсир кучига эга бўлган кино санъатининг ролини ошириш бугунги куннинг талаби эканини қайд этди.

 

Тадбирда сўзга чиққан қатор киноижодкорлар ижодий фаолияти давомида дуч келаётган айрим муаммоларни ҳал этиш юзасидан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

 

Хусусан, кейинги вақтларда ғоя ва савия жиҳатдан саёз фильм ва сериаллар нисбатан кўпайди, уларда адабий тил қоидаларига айтарли риоя қилинмаётир, кинотеатрлар суст фаолият юритмоқда, дубляж санъати ривожига эътибор йўқолган, мультипликацион ва анимацион фильмлар яратиш талаб даражасида эмас, яратилган фильмларнинг тарғиботи айтарли йўлга қўйилмаган. Шу сингари камчиликлар соҳа ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда.

 

Очиқ ва самимий руҳда ўтган давра суҳбатида билдирилган таклифларни амалга ошириш, соҳадаги баъзи муаммо ва камчиликларни бартараф этиш учун барча киноижодкорлар бир ёқадан бош чиқариб, бамаслаҳат ишлаши лозимлиги қайд этилди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ