Реклама

Vivo Европа бозорига чиқиши ҳақида эълон қилди

Дунё бўйича етакчи бўлган мобиль қурилмалар ишлаб чиқарувчиси смартфон ва қулоқчинларнинг таниқли серияларини янги бозорда тақдим этади.

Vivo Европа бозорига чиқиши ҳақида эълон қилди

2020 йил 20 октябрь, Дюссельдорф/Лондон. Дунё бўйича етакчи бўлган мобиль қурилмалар ишлаб чиқарувчи Vivo Европа бозорига чиқиши ҳақида эълон қилмоқда. Компания Франция, Германия, Италия, Польша, Испания ва Буюк Британияда расман ўз офисларини очмоқда. Vivo’нинг янги бозорда пайдо бўлишига, Европа аҳолисининг талабларини тушуниш мақсадида, бутун Европадан бўлган 9 000 нафар киши иштирокида ўтказилган тадқиқот сабаб бўлди.

 

Vivo’нинг Европа давлатларидаги илк маҳсулотлари X51 5G, Y70, Y20s ва Y11s смартфонлари ҳамда Vivo Wireless Sport ва True Wireless Earphones қулоқчинлари бўлади.

«Биз Vivo ва маҳсулот линейкаларимизни Европада тақдим этишдан хурсандмиз. Оддий бўлмаган ушбу йил бутун дунё бўйлаб кўплаб компаниялар ва одамларнинг режаларини ўзгартириб юборди. Бизнинг фойдаланувчиларга бўлган садоқатимиз ўзгаришсиз қоли, чунки компания фалсафаси тўғри нарсаларни қилиш ва буларни тўғри амалга оширишдан иборат, — дея қайд этди Vivo’нинг Европа штаб-квартираси президенти, вице-президент, Дэнни Дэнг. — Vivo халқаро бозорларга экспансия қилинганидан бошлаб, компания истеъмолчиларга уларнинг талабларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган инновацион ва сифатли маҳсулотларни тақдим этишга ҳаракат қилмоқда. Дунё бўйлаб 370 миллиондан ортиқ одам бренд мухлиси ҳисобланади, шу сабабли, бутун Европадан бўлган мижозларнинг ишончига лойиқ эканлигимизга ишончимиз комил».

Компания пресс-тадбирда Европа бозори учун ўзининг илк смартфонлар линейкаси ва унга алоқадор қурилмаларни намойиш қилди. Маҳсулотлар линейкасининг энг юқорисидан профессионал стабилизацияли инновацион асосий камера билан жиҳозланган Vivo X51 5G ўрин олган: ёруғлик кам бўлган вақтда ва ҳаракатланиш жараёнида фото ва видео съёмка қилиш барқарорлигини максимал даражада таъминлайдиган расмни профессионал стабилизация қилишнинг инновацион тизими.

 

Компания эътибор дизайн автономлиги ва камера функцияларига қаратилган Y сериясидаги қурилмаларни ҳам тақдим этган: Y70, Y20s ва Y11s. Y-серия маҳаллий бозорлар талабига жавоб бера олганлиги сабабли, Vivo учун Европада муҳим ҳисобланади. Y-серия асосан ёш аудиторияга мўлжалланган, лекин, аккумулятор сиғими ва фойдаланишнинг оддийлиги сабабли, ёши катта одамларга ҳам тўғри келади. Y20s ва Y11s икки кунга етадиган 5000 от кучили сиғимга эга аккумуляторнинг юқори автономлигини таъминлайди.

 

X ва Y сериясидаги смартфонлар Android операцион тизими бошқарувидаги Qualcomm Snapdragon чипсетлари билан жиҳозланган, бу фойдаланиш қулайлигини таъминлаган ҳолда, қурилмаларнинг равон ва интуитив ишлашига имкон яратади.

 

Шунингдек, Vivo симсиз қулоқчинларнинг иккита сериясини тақдим этди, уларнинг ҳар бири овознинг ажойиб сифати, Google Assistant функцияларидан фойдаланиш имконияти ва ҳаракатчанликни таклиф қилади. Vivo Wireless Sport йўлда, тренажёр залларида ва очиқ ҳавода машқ қилиш вақтида мусиқа тинглашни яхши кўрадиган фаол фойдаланувчилар учун мўлжалланган. Vivo True Wireless Earphones (TWS) эса Vivo X51 5G смартфони учун идеал аксессуар ҳисобланади. Qualcomm aptX аудиокедек ва етакчи аудио технология шарофати билан, қулоқчинлар овозни фойдаланувчи ва унинг эшитиш хусусиятларига мослаштириш имконини беради.

 

Намойиш доирасида Vivo компанияси UEFA билан тўрт йиллик битим имзолаганини эълон қилди, бунда компания ЕВРО-2020 ва ЕВРО-2024 чемпионатларининг расмий ҳамкорига айланади. Компания 2024 йилга қадар футбол бўйича Европа чемпионатларига эксклюзив смартфонларни етказиб берувчига айланади.

 

«Биз футболга бўлган муҳаббатимизни бутун дунёдан бўлган дўстларимиз билан бўлишамиз ва UEFA билан ЕВРО футбол чемпионатлари доирасидаги янги ҳамкорлигимиздан хурсандмиз. UEFA ва Vivo мукаммалликка бўлган ҳаракатни, шунингдек, ўз мухлисларига ажойиб таассуротларни тақдим этиш истакларини бўлишади. Ушбу ҳамкорлик бизнинг Европа бозори олдидаги узоқ муддатли мажбуриятларимизнинг муҳим қисми», — деган Дэнни Дэнг.

 

Vivo компанияси ҳақида

 

Vivo — мобиль коммуникациялар соҳасида инновацион маҳсулот ва хизматлар яратиш бўйича етакчи ўринларда турувчи юқори технологияли глобал компания. Vivo жозибали ва инновацион смартфон ҳамда аксессуарларни яратган ҳолда, бутун дунёдан бўлган фойдаланувчиларни бирлаштиришга интилади. Инновация, «benfen» ва истеъмолчига мослашишни ўз ичига оладиган компаниянинг асосий қоидаларига кўра, Vivo барқарор ривожланиш стратегиясини амалга оширади.

 

Ҳозирда Vivo Шэньчжэн, Дунгуань, Нанкин, Пекин, Ханчжоу, Шанхай, Тайбэй, Токио ва Сан-Диегода тўққизта R&D марказларига эгалик қилади ва бошқаради, уларнинг фаолияти етакчи истеъмолчи технологиялари бўлган – 5G, сунъий тафаккур, фотосъёмка ва кейинги авлод смартфонларини ишлаб чиқаришга қаратилган.

 

Ҳар йили 200 миллиондан ортиқ смартфонларни ишлаб чиқарадиган бешта Vivo ишлаб чиқариш марказлари Хитой, жанубий ва жануби-шарқий Осиёда жойлашган. 2019 йил ҳолатига кўра, Vivo 30дан ортиқ мамлакат ва минтақаларда ўзининг савдо тармоқларини кенгайтирди. Vivo смартфонлари 30дан ортиқ давлатларда тақдим этилган, бутун дунё бўйлаб 1000дан ортиқ шаҳарларда эса компаниянинг чакана савдо дўконлари очилган. Vivo фойдаланувчиларининг сони 350 000 000 кишидан ортиқни ташкил қилади.

 

Батафсил маълумот учун:

 

Сайт: www.vivo.com/uz

Instagram: @vivo_uzbekistan

Telegram: t.me/vivomobile_uz

Facebook: fb.com/vivoUzbekistan

 

Реклама ҳуқуқлари асосида

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ