Жамият

Сергелида 6 тасмали 3 та йўл ўтказгич ва автомобиль йўли қурилмоқда

Лойиҳа тамомлангач, аҳоли Сергелидан шаҳар марказига 20 дақиқада етиб олишлари мумкин бўлади.

Сергелида 6 тасмали 3 та йўл ўтказгич ва автомобиль йўли қурилмоқда
Фото:yuz.uz

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида Чўпонота, КҲАЙ, ТҲАЙ ва Қипчоқ кўчалари ўртасида жойлашган олти қаторли автомагистраль ва учта йўл ўтказгич қурилиши ишлари амалга оширилмоқда.  

 

Лойиҳа 2021-йилнинг куз ойларида ўз ниҳоясига етади.

 

Маълум қилинишича, йўлнинг умумий узунлиги 6 километр бўлиб, 3 тасма ва 6 йўналишли. Кўприкнинг таянч устунлари 47 та, уларнинг баландлиги 13 метргача етади. Мазкур кўприк Ўзбекистондаги илк яхлит бетондан бунёд этилаётган қурилмадир. Яъни, қурилиш-монтаж ишлари бутун дунёда фаол қўлланилаётган, жаҳон стандартларига мос монолит оралиқ қурилмалари технологиясини қўллаган ҳолда олиб борилмоқда.

 

Чўпонота кўпригининг умумий узунлиги 597 метрни, боғламалари билан биргаликда 950 метрни ташкил қилади. Кўприк қурилишида автомобиллар, пиёдалар ва велосипед учун йўлаклар назарда тутилган.

 

Лойиҳа тамомлангач, аҳоли Сергелидан шаҳар марказига 20 дақиқада етиб олишлари мумкин бўлади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ