Иқтисодиёт

Янгийўл туманида кичик саноат зонаси ташкил этилади

Кичик саноат зонасида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқарилади.

Янгийўл туманида кичик саноат зонаси ташкил этилади
Фото:Янгийўл ҳокимияти

Тошкент вилояти Янгийўл тумани “Тинчлик” маҳалласи ҳудудида кичик саноат зонаси ташкил этилади.

 

Ҳукуматнинг тегишли қарорига биноан, кичик саноат зонаси туман ҳокимлиги тасарруфидаги захирада турган, фойдаланилмаётган, қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун яроқсиз аҳволга келиб қолган 36,0 гектар суғориладиган ер майдонида ташкил этилади. 

 

Кичик саноат зонасини ташкил этиш учун ер майдонлари ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича тўланадиган компенсация тўловлари, истисно тариқасида, ундирилмайди.

 

Икки ой муддатда кичик саноат зонаси ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар (кабель, керамика ва пластик маҳсулотлар, металл конструкциялар) турларини ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарини жойлаштириш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқилади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ