Жамият

Аксарият дорихоналарда устамалар 93 фоизгача қўлланилгани аниқланди – Агентлик

Қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган жами 28 та дорихонага иш қўзғатилиб, ортиқча олинган 2 миллион 800 минг сўм пул маблағи истеъмолчиларга қайтарилган.
 

Аксарият дорихоналарда устамалар 93 фоизгача қўлланилгани аниқланди – Агентлик
Фото:Иллюстрация

Бугун, 28 октябрь куни АОКА залида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳрухсор Тоғаева иштирокида ўткакзилган брифингда пандемия даврида дори-дармон воситалари нархининг ошиши билан боғлиқ масалалар юзасидан маълумот берилди.

 

Қайд этилишича, Агентлик томонидан республикамизда вирусларга қарши, иммунитетни ошириш ва бошқа мақсадларга мўлжалланган дори воситалари нархининг ошиб кетишини олдини олиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Шунингдек, аҳоли талаби юқори бўлган 91 та савдо номидаги дори воситаларини дорихоналарда мавжудлиги ва уларнинг чакана нархлари юзасидан кунлик мониторинг амалга оширилиб келмоқда.

 

«Жорий йил 23 июлдан 9 октябргача 3 мингта дорихонада мониторинг кузатувлари ўтказилди.

 

Агентлик томонидан 140 та дорихонада текшириш ва ўрганишлар ўтказилган бўлиб, шундан, 30 тасида белгиланган устамаларни 20 фоиз ўрнига 93  фоизгача қўлланилгани, 17 та ҳолатда яроқлилик муддати ўтган, рўйхатдан ўтмаган ва кирим ҳужжати мавжуд бўлмаган дори воситаларини реализация қилиш, 18 та ҳолатда лицензиясиз фаолият ва бошқа камчиликлар аниқланган», деди Агентлик ахборот хизмати раҳбари Моҳрухсор Тоғаева.

 

Таъкидланишича, қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган жами 28 та дорихонага иш қўзғатилиб, ортиқча олинган 2 миллион 800 минг сўм пул маблағи истеъмолчиларга қайтарилган. Ҳамда лицензия шартларини қўпол равишда бузганлиги ҳолати бўйича ҳужжатлар мутасадди ташкилотларга юборилган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ