Жамият

“Ангрен шакар”нинг оммавий равишда ишдан бўшатилаётган ходимлари юзасидан қўшимча маълумот берилди

Қайд этилишича, қарийб 5 ойдан буён фаолият кўрсатмасдан келишига қарамасдан, корхона шу вақтга қадар ишчи-ходимларига ойлик маош тўлаб келган.
 

“Ангрен шакар”нинг оммавий равишда ишдан бўшатилаётган ходимлари юзасидан қўшимча маълумот берилди
Фото:УзА

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати “Ангрен шакар” маъсулияти чекланган жамияти томонидан оммавий равишда ходимларни ишдан бўшатилаётганлиги билан боғлиқ маълумотлар ҳақида қўшимча ахборот берди. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.

 

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, мазкур ҳолат вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ва ОАВ вакиллари билан биргаликда жойига чиққан ҳолда ўрганилган.

 

Маълум қилинишича, мазкур корхона қарийб 5 ойдан буён фаолият кўрсатмасдан келмоқда. Лекин шунга қарамасдан, шу вақтга қадар ишчи-ходимларга ойлик маош тўлаб келинган. Айримлари эса ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқарилган.

 

Ҳозирги вақтга келиб, корхона томонидан ўзаро келишув асосида, яъни келгусида корхона иш фаолиятини тиклагач, қайта ишга олиш шарти билан ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинмоқда. Айни дамда 150 дан ортиқ ишчи-ходим ишдан бўшатилган, уларнинг барчасига компенсация пуллари тўлаб берилган. Ишдан бўшатишлар, ҳақ тўланмайдиган меҳнат таътиллари яна давом этиши мумкин.

 

Айни пайтда Оҳангарон шаҳар ва туман ҳокимлиги вақтинча ишсиз қолган фуқароларни иш билан таъминлаш бўйича дастлабки режаларни муҳокама қилиб, таклифлар тайёрламоқда. Бунда, асосан, саноат ва ишлаб чиқаришда маълум тажрибага эга бўлган ишчиларни ўз соҳасига яқин бўлган ишлаб чиқариш объектларига ишга жойлаштириш назарда тутилмоқда.

 

“Бугун Оҳангарон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Миршоҳид Мирюнусов, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 4-сектор раҳбари Анвар Мўминов мазкур корхонада бўлиб, ишчилар ва раҳбарлар билан суҳбатлашди.

 

Корхонадан бўшатилган ишчи-ходимларга 15 кун муддатда янги иш ўринлари таклиф этиш бўйича хулоса тайёрланаётгани ҳақида ахборот берилди”, дейилади Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати ахборотида.

 

Маълумот учун, пандемия даврида, яъни корхона фаолият олиб бормаган даврда ҳам унда 600 нафардан зиёд ишчи-ходимлар меҳнат қилиб келган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ