Ҳодисалар

“Ички ишлар, Миллий гвардия ходимлари тадбиркорни уриб, қўлини синдиргани” бўйича муносабат берилди

Поп туманида ИИБ, Миллий гвардия ходимлари ва тадбиркор иштирокидаги можаро тафсилотлари маълум қилинди.

“Ички ишлар, Миллий гвардия ходимлари тадбиркорни уриб, қўлини синдиргани” бўйича муносабат берилди
Фото:Скриншот

Кеча, 27 октябрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган “Наманган вилояти Поп туманидаги тадбиркорни урган ва қўлини синдирган ИИБ ходимларига жазо борми?” сарлавҳали видео фойдаланувчиларнинг муҳокамаларига сабаб бўлмоқда. 

 

Наманган вилояти ИИБ ушбу ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.  

 

Маълум қилинишича, Поп тумани ИИБ 7-сонли ИИБ ХПГ профилактика инспектори 27 октябрь куни соат тахминан 14:00 да, ўзига бириктирилган Поп тумани “Қўшминор” МФЙда жойлашган Поп туманида яшовчи 1972 йилда туғилган аёлга туман ҳокимлиги томонидан тадбиркорлик қилиш учун ажратилиб берилган ер майдонига маҳалла раиси ва туман ер-кадастр бўлими мутахассислари билан биргаликда аёл аризаси бўйича ўрганиш даврида жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун борган вақтда Поп тумани “Ғурумсарой” МФЙда яшовчи 1982 йилда туғилган фуқаро ўзбошимчалик билан ҳеч кимдан сўрамай ерни эгаллаб олиб, техникаларни ер ичига олиб кириб ишлатаётганлиги аниқланган. 

 

Фуқарога бу ҳаракатлари қонунга тўғри келмаслигини, низоли ҳолатни олдини олиш мақсадида фаоллар томонидан далолатнома тузиб вақтинча қурилиш техникаларини тўхтатиб туришлик тушинтирилган.

 

Аммо фуқаро кўпчилик олдида аризачи аёлни уятли сўзлар билан сўкиб, ҳақорат қилиб камситган. Уни тинчлантирмоқчи бўлган ИИБ ходимига ҳам фаол қаршилик кўрсатиб, унинг қонуний талабларига бўйсунмайди.

 

Оқибатда уни яқин ИИО таянч пунктига олиб бориш мақсадида чап қўлига қўл кишани солиниб олиб кетилаётганда фуқаро "Мени шифохонага олиб боринглар" дейди.

 

Шундан сўнг Поп туман тиббиёт бирлашмасига олиб келиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган ва содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган.

 

Фуқаро Поп туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилиб, катта инспектор томонидан унга нисбатан тан жароҳати етказганлигини баён қилган.

 

Суд-тиббий экспертизасида  фуқаронинг жароҳати-чап билак юмшоқ тўқималарининг лат ейиши ва шилинган жароҳатлар аниқланганлиги кўрсатилган.

 

Ушбу холат бўйича туман прокуратурасига хабар берилиб, ҳозирда прокуратура томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ