Жамият

Тошкент вилоятидаги «Nurafshon city»ни Сингапур компанияси қуради

Тошкент вилояти ҳокимлиги ва «Universal Success Enterprises Limited» компанияси бу борадаги Бош келишувни онлайн тарзда имзолаган.

Тошкент вилоятидаги «Nurafshon city»ни Сингапур компанияси қуради
Фото:Халқ сўзи Online

Сингапурнинг «Universal Success Enterprises Limited» компанияси Тошкент вилоятида «Nurafshon city» қуради.

 

Бу борада Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов ва Сингапур компанияси раиси Прасун Мукержи қурилиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида Бош келишувни онлайн тарзда имзолаган. Бу ҳақда «Дунё» АА маълум қилди.  

 

Ҳужжат Сингапур компанияси томонидан ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда 2021 йил биринчи чорагининг охирига қадар лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш, кейинчалик тасдиқлаш ва замонавий Нурафшон шаҳри қурилишининг бошланишини назарда тутади. Лойиҳанинг умумий майдони тахминан 2 минг 833 гектарни ташкил этади ва у уч босқичда амалга оширилади.

 

Лойиҳани «Universal Success Enterprises Limited» ёки ушбу компания томонидан ташкил этилган хорижий компаниялар консорциуми томонидан жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ёки хорижий молия институтларининг кредит линиялари асосида амалга ошириш кўзда тутилган. Инвестицияларнинг умумий ҳажми лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш натижаларига кўра аниқланади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурафшон шаҳрини мамлакатдаги биринчи “ақлли” шаҳарга айлантириш режалаштирилаётгани айтилганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ