Ҳодисалар

“Жигули” ва эшак арава иштирокидаги ЙТҲда икки киши вафот этди

21 ёшли фуқаро бошқарувидаги “Ваз-2106” русумли транспорт воситаси эшак араванинг орқа томонидан уриб юборди.

“Жигули” ва эшак арава иштирокидаги ЙТҲда икки киши вафот этди
Фото:ИИВ ЙҲХББ

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йил 27 октябрь куни соат 19-50ларда Зарбдор тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-196 “Янгиер-Даштобод” автомобиль йўлининг 35 километрида 1999 йилда туғилган фуқаро Б.П “Ваз-2106” русумли транспорт воситасини катта тезликда бошқариб бораётиб, йўлнинг ўнг томонидан ҳаракатланиб келаётган эшак араванинг орқа томонидан уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

 

Натижада эшак аравада бўлган 1958 йилда туғилган Х.Э ҳамда 1998 йилда туғилган А.П лар турли даражадаги тан жароҳатларини олиб Зомин туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Зарбдор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

«Шу ўринда барча ҳайдовчилардан куннинг қоронғу вақтида ҳаракатланганда янаям эътиборли бўлишларини, тезлик меъёрларига амал қилишларини сўраб қоламиз», дейилади ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарида.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ