Жамият

Карантин талаби важи билан автомобилни жарима майдонига олиш қонунийлаштирилди

Ўзбекистонда кўп вақтдан бери бери муаммо бўлиб келаётган масала – карантин талаби бузилгани учун автомобилни жарима майдонига жойлаштириш энди қонунийлаштириб қўйилди. 

Карантин талаби важи билан автомобилни жарима майдонига олиш қонунийлаштирилди
Фото:Тошкент шаҳар ИИББ

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш киритилди. Тегишли Қонун Ўзбекистон Президенти томонидан тасдиқланди.

 

Киритилган ўзгартишга кўра, эндиликда эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш (54-модда) билан боғлиқ маъмурий ишлар ички ишлар органлари томонидан ҳам кўриб чиқилиши мумкин.

 

Бунда, ички ишлар органлари ушбу тоифадаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазони қўллашга фақат тегишли ҳудудларда ёки объектларда карантин жорий этилган тақдирда, ҳақлидир.

 

Шунингдек, эндиликда карантин шароитида ҳайдовчилар томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасининг иккинчи қисмида (транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чекловлар бузилиши қисмида) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганда, транспорт воситалари ички ишлар органлари томонидан маъмурий иш кўрилгунига қадар ушлаб турилиши мумкин.

 

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Аввалроқ, карантин чекловлари жорий этилган муддат давомида 26 мингдан ортиқ турдаги қоидабузарликлар аниқлангани маълум қилинганди

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ