Жамият

Келес йўли кўчаси вақтинчалик ёпилади (харита)

Келес кўпригидан 9-сонли мактаб олдигача бўлган қисмда автомобиль ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

Келес йўли кўчаси вақтинчалик ёпилади (харита)
Фото:ИИВ ЙҲХББ

Тошкент тумани автомобиль йўлларида олиб борилаётган реконструкция ишлари туфайли туман ҳокимининг қарорига асосан 26 октябрь 24:00 дан бошлаб таъмирлаш ишлари тугагунига қадар, (4Р-4 “Тошкент шаҳри – Келес шаҳри – Қозоқкентсой қишлоғи – М39 автойўли 820 км” автомобиль йўлининг 0-2 километрлари) Келес кўприги (Тошкент халқа йўли)дан 9-сон умумий ўрта таълим мактаби олдигача бўлган қисмида транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўлиқ тўхтатилади.  

Қайд этилишича, ушбу йўналишда ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик туманнинг Ҳасанбой қишлоғи ҳудудидан ўтган 4Н-699 ҳамда М. Фозилов жамоа хўжалиги ҳудудидан ўтган 4Р-4 автомобиль йўллари орқали 4К-708а автомобиль йўли орқали ташкил этилади. Харитада яшил рангда кўрсатилган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ