Жамият

“Ўзархив” Амир Темур қабри очилишидаги фотоларни кўрсатди

Экспедицияга Т. Қори-Ниёзий ва антрополог М. Герасимовлар бошчилик қилган.

“Ўзархив” Амир Темур қабри очилишидаги фотоларни кўрсатди
Фото:"Ўзархив" агентлиги

“Ўзархив” агентлиги Амир Темур қабри очилишига оид фотоларни оммага тақдим қилди.  

 

1941 йил Самарқанд шаҳрида жойлашган Гўри Амир мақбарасидаги Амир Темур қабрини очилишида экспедицияга Т.Н. Қори-Ниёзий ва антрополог М.М.Герасимовлар бошчилик қилган.

Маълум қилинишича, фото ҳужжат Самарқанд вилоят давлат архивида сақланмоқда. 

 

Ўтган йили президент фармони билан архив ҳужжатлари биринчи маротаба махфийликдан чиқарилганди.   

Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда давлат архивларида сақланаётган тарихий давр (1917 йилгача) архив ҳужжатларини ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқариш бўйича чораларини кўриш белгилаб берилган. Шунинг асносида Иккинчи жаҳон уруши даврига оид бўлган архив ҳужжатларини махфийликдан чиқариш ташаббуси киритилганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ