Иқтисодиёт

Хусусий секторда ўртача маошнинг энг юқори миқдори 34,5 млн сўм — Давстатқўм

9 ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг ЭКМдан кам маош олувчилар сони 0,6 фоизни ташкил қилган.

Хусусий секторда ўртача маошнинг энг юқори миқдори 34,5 млн сўм — Давстатқўм
Фото:UzNews.uz

Давлат статистика қўмитаси 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида юридик шaхс мaқомигa эгa бўлгaн корхонa вa тaшкилотлaрдa ишловчи ходимлaрнинг ўртaчa ойлик иш ҳaқи бўйича маълумотларни тақдим этди.  

 

Унга кўра, кўпчилик (41,5%) 1,3 млн сўмдан 2 млн сўмгача маош олган. 17,5 фоизига 679,3 минг сўмдан 1,3 млн сўмгача, 15,4 фоизига 2 млн сўмдан 2,7 млн сўмгача ўртача ойлик берилган.

 

Шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан (679 330 сўм) кам миқдорда иш ҳақи ҳисобланган 0,6 фоиз ходимлар корхона ва ташкилотларда тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқ бўлмаган иш тартибида ишлаши билан изоҳланган.

 

Шу билан бирга, ушбу даврда корхона ва ташкилотларда ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори миқдори 34,5 млн сўмни ташкил этган. Аммо қўмита бунга аниқлик киритмаган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ