Жамият

Гўшт нархининг ўсишига ички бозордаги самарасиз механизмлар ҳам сабаб бўлган – вазирлик

Гўшт нархининг ўсишига ички бозорлардаги тартибга солиниш механизмларининг самарасизлиги туфайли юзага келган бўлиши мумкинлиги айтилди.

Гўшт нархининг ўсишига ички бозордаги самарасиз механизмлар ҳам сабаб бўлган – вазирлик
Фото:Юнусобод тумани ҳокимлиги

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги мамлакатда инфляция даражаси ва унинг ўзгарувчанлиги омиллари ҳақида маълумотномасини эълон қилди.  

 

Вазирликнинг сентябрь ойидаги инфляцион динамика таҳлилига таниб маълум қилишича, нархлар ўсишининг асосий сабаби озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўсишининг конъюнктураси бўлиб, бу ўз навбатида гўшт ва ёғ-мой маҳсулотлари, нон маҳсулотлари ва тухум нархларининг қимматлашиши, шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотлари нархининг мавсумий ошиши билан изоҳланади. 

 

Юқорида санаб ўтилган маҳсулот гуруҳларидан, биринчи навбатда, гўшт маҳсулотлари нархларининг ўсиши асосий сабаблари қуйидагилардир: 

 

– ем-хашак базаси учун хом ашё, ҳусусан, пахта хом ашёси, пўстлоқ ва ем аралашмаси захираларининг мавсумий камайиши. Бу ўз навбатида, мазкур маҳсулотларнинг биржа нархларининг мос равишда 17%, 21% ва 27%га ошишига олиб келди; 

 

– Қозоғистон томонидан экспорт чекловлари туфайли қорамол импортини қисқариши. Мисол учун 2020 йилнинг 8 ой натижасига кўра, мамлакатда 25 минг бош йирик ва 12,5 минг бош майда қорамол импорт қилинган. 2019 йилнинг 8 ойлик натижаларига кўра, мазкур кўрсаткичлар мос равишда 146 минг ва 258 минг бош қорамолни ташкил қилган; 

 

– 2020 йилнинг август ойи ўрталарида карантин чекловларининг олиб ташланганидан сўнг фаолиятини тиклаган оммавий овқатланиш корхоналарининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган талабининг ошиши. 

 

Шу билан бирга, 2020 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 1840 минг тонна (тирик вазнда) гўшт ишлаб чиқарилган (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 фоизга кўпроқ). Бундан ташқари, 2020 йил январь-сентябрь ойларида 14 минг тонна мол гўшти ва 20 минг тонна товуқ гўшти импорт қилинган.

 

«Юқоридаги омиллардан ва дунё ҳамда мамлакатимиздаги гўшт нархларининг ҳамоҳанг ҳаракатидан келиб чиқиб, гўшт маҳсулотлари нархининг ўсиши нафақат ташқи омиллар, балки ички бозорлардаги тартибга солиниш механизмларининг самарасизлиги туфайли юзага келган дейиш мумкин. Бу, ўз навбатида, ишлаб чиқариш даражасининг камтарона ўсишига қарамасдан, гўшт маҳсулотларини етказиб беришнинг етарли даражасини таъминлаш учун озуқа базасининг ривожланмаганлиги билан боғлиқ», дейилади вазирлик маълумотномасида.

 

Маълумот учун, жорий йилнинг сентябр ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўсиши тезлашди ва 2,2% даражасида шаклланди (2019 йилнинг сентябр ойида – 1,4%). Мазкур ҳолат ойлик инфляция даражасининг 0,92 фоиз бандга ўсишида намоён бўлди. Шундай қилиб, 2020 йил бошидан буён озиқ-овқат маҳсулотлари инфляцияси 7,5% (2019 йилнинг шу даврида – 8,5%) даражасида ва йиллик ҳисобда – 17,7% (17,5%) даражасида шаклланди.

 

Гўшт маҳсулотларининг нархи сентябрда 3,8 фоизга ўсди. Қўй гўшти 5,7%га, мол гўшти 5,0% – 5,4% оралиғида, қийма 4,2%га, колбаса 1,8% – 1,9% оралиғида, балиқ ва балиқ консервалари ўртача 0,5%га, парранда гўшти ва гўшт маҳсулотлари 0,3%га қимматлашди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ