Жамият

Ўзбекистонда содир этилаётган киберфирибгарлик жиноятларининг усуллари маълум қилинди

Жиноятчилар банкларнинг номидан ботлар ташкил этиб, фирибгарликни амалга оширмоқда.

Ўзбекистонда содир этилаётган киберфирибгарлик жиноятларининг усуллари маълум қилинди
Фото:UzNews.uz

Ҳозирги кунда Интернет тармоқлари орқали киберфирибгарлик йўли билан аҳолининг пластик карталаридаги пул маблағларини ечиб олаётганларнинг қайси усуллардан фойдаланаётгани UzNews.uz’га маълум қилинди.

 

Аниқланишича, ноқонуний топган даромадларини яшириш ва изларини йўқотиш ёки пул ўғирлаш мақсадида ўзларининг тўлов воситаларига (Click, Payme, ва бошқалар) бошқа фуқароларнинг пластик карталарини улаб олиш учун Telegram мессенжерида каналлар, гуруҳлар ва ботлар орқали гўёки турли акцияларни (банклар, хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш компаниялари ҳамда бошқа пул айланмаси юқори бўлган номдор ташкилотлар брендидан фойдаланиб) ташкил этишиб пластик карталарига пул ўтказишни ваъда қилган ҳолда аҳолининг тўлов воситаларига боғланиш учун келган кодларни билиб олишмоқда. 

 

Шунингдек, Telegram мессенжерида банкларнинг (“Ipoteka_Bank_ATIB_ (official)” ва бошқа банкларни гўёки расмий вакили сифатида) номидан ботлар ташкил этилиб, ўзининг пластик картаси учун микрокредит расмийлаштириш учун мурожаат қилган фуқаролардан автомат равишда саволлар бериш орқали уларга борган кодларни ва пластик карта рақамларини ўзлаштириши йўли билан амалга оширмоқда.

 

Telegram мессенжерида банкларнинг расмий офиси сифати ботларлар ташкил этилиб, банкларда пластик карталар орқали янги имкониятлар яратилаётганлиги бунинг учун у пластик картасини шу банкнинг боти билан боғлаш (Агробанк номидан бот ташкил этилган лекин фуқаро бошқа банкнинг мижози бўлса) кераклиги тўғрисидаги ёлғон маълумотлар бериш орқали уларнинг кодларига эга бўлмоқда. 

 

Қолаверса, Telegram мессенжерида гўёки “чейнджерлик” фаолиятини кўрсатув сифатида “Qiwi”, “Яндекс Денги” ва бошқа электрон валюталарини айрибошловчилик хизматини кўрсатувчи сифатида аҳолининг ишончига кириш орқали уларнинг махсус кодларини билиб олишмоқда.  

 

Онлайн бозорлар орқали гўёки товар сотувчи сифатида турли товарларни жойлаштирган ҳолда ёки сотиб олувчи сифатида аҳолининг пластик карталари рақамларини ва уларга бораётган кодларни Paynet’дан пул ташлайман деб Click ёки Payme’дан код жўнатишиб билиб олишмоқда.

 

Бундан ташқари, киберфирибгарлар асосан “.ru” доменидаги турли порнографик сайтларга ташриф буюрган ўзбекистонлик фойдаланувчиларга фишинг усули орқали “Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кибержиноятларга қарши кураш бўлимидан билдиришнома” деб номланган номалар жўнатишиб Webmoney электрон ҳамёнига “WMY” электрон валютасини ташлаб бериши кераклигини талаб қилишмоқда. Аҳолининг содда ёки ўз иш жойидан айрилиб қолишдан қўрққан қисми уларнинг электрон ҳамёнларига маблағларни ўтказишмоқда. 

 

Ҳар бир ишнинг жавоби бўлгани каби, бундай киберфирибларнинг Ўзбекистонда истиқомат қилувчилари аниқланмоқда ва ҳуқуқни муҳофа қилувчи органлар томонидан керакли жазога тортилмоқда. Лекин, Ўзбекистон ташқарида истиқомат қилувчи фирибгарларнинг электрон ҳамёнларига нисбатан блоклар қўйилиб, уларнинг бундай жиноятлар билан шуғулланиш имкониятлари чекланмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ