Жамият

ДТМ ҳарбий тавсияномаси тасдиқланмаган 2 мингга яқин абитуриент юзасидан изоҳ берди

ДТМ уларнинг 1 516 нафари ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга эканлигини аниқлаган.

ДТМ ҳарбий тавсияномаси тасдиқланмаган 2 мингга яқин абитуриент юзасидан изоҳ берди
Фото:ЎзА

Давлат тест маркази ахборот хизматига кўра, жорий йилда ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга жами 13 107 нафар абитуриент олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган бўлиб, масъул ваколатли органлар томонидан дастлабки текшириш натижаларига кўра, 1 828 нафар абитуриентнинг ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси тасдиқланмаган бўлган.

 

Қайд этилишича, масъул ваколатли органлар ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан қайта текшириш натижаларига кўра, 1828 нафар абитуриентдан 1516 нафари ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга эканлиги, 172 нафари сафарбарлик чақирув резервида хизмат қилганлиги, 85 нафари ҳарбий хизматни ўтамаганлиги ва 55 нафари муддатли ҳарбий хизматни ўтаганлиги, лекин ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга эмаслиги аниқланган.

 

"Марказ томонидан тавсияномаси тасдиқланган абитуриентларнинг тест синовида тўплаган баллари асосида танлов натижалари (ҳар бир таълим шакли ва олий таълим муассасаси кесимида) ҳисобланганда 1516 нафар абитуриентдан 128 нафари давлат грантига, 478 нафари тўлов-контрактга ўтиш балларига тенг ёки ундан юқори (рўйхатдан ўтишда танланган 1-олий таълим муассасасида имтиёз доирасида ўтиш балига нисбатан) балл тўплаганлиги маълум бўлди", дейилади ДТМ изоҳида.

 

Ушбу масала Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда абитуриентларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Давлат комиссиясининг 6-сон баёни билан мазкур абитуриентларнинг 128 нафари давлат гранти асосида, 478 нафари эса тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган.

 

ДТМ ҳозирда талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилаётганини маълум қилди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ