Жамият

ОТМга кириш имтиҳонларида мактаб битирувчисининг баҳолари инобатга олинади

Халқ таълими вазири мактаб битирувчилари баҳоларининг ОТМга кириш имтиҳонларида қандай тартибда инобатга олиниши ҳақида маълумот берди.

ОТМга кириш имтиҳонларида мактаб битирувчисининг баҳолари инобатга олинади
Фото:Халқ таълими вазирлиги

Мактаб битирувчиларнинг 6 йиллик баҳоларининг ўртача кўрсаткичи ОТМга кириш имтиҳонларида инобатга олинади. 

 

Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистонда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси юзасидан АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилди.  

 

Шерматовнинг таъкидлашича, бу – Президент топшириғи ва фармон лойиҳасида ўз аксини топади. 

 

«Ўқувчи мактабда 11 йил ўқияпти, лекин тақдири бир кунда ҳал бўляпти. Балки ўша куни касал бўлгандир, балки яхши ухламагандир. Шу боис Президентимиз бу бўйича топшириқ берганлар, ўқувчиларнинг мактабда олган баҳолари, яъни, охирги олти йиллик натижалари инобатга олинади», деди Халы таълими вазири.

 

Қайд этилишича, 7-синф битирувчиларини профессионал ташхислаш орқали касбий мойиллиги аниқланади. Умумтаълим мактаби ўқувчилари учун кичик мутахассисликлар бўйича қисқа муддатли курслар ташкил қилинади, мактаб битирувчилари шуғулланиши мумкин бўлган касб ва лавозимлар белгиланади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ