Коронавирус

Ўзбекистонда COVID-19 билан қайта касалланиш кузатилмоқда — видео

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси ушбу вазиятга ойдинлик киритди.

Ўзбекистонда COVID-19 билан қайта касалланиш кузатилмоқда — видео
Фото:Скриншот

АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева иштирокида ўтказилган брифингда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини такроран юқтириб олиш ҳолатлари кузатила бошлангани маълум қилинди.

 

"Организм инфекцияга қарши махсус антитаначаларни ишлаб чиқаради. Мисол учун, қизамиққа қарши антитанача организмни ҳимоя қилиб яна қизамиқ билан касалланган бемор билан мулоқот қилсангиз касалланиш кузатилмайди. Аммо бемор грипп билан касалланган бўлса, антитаначалар бунда таъсир кўрсатмайди.

 

COVID-19 — бу янги инфекция. Организмда бу вирусга қарши антитанача ишлаб чиқарилади. Аммо антитаначалар қанчалик чидамли, қайта зарарланиш мумкинми ва бу ҳолат қанча муддат давомида юз бериши аниқ эмас. Ҳозирги кунда бу муаммо ўрганилиб борилмоқда. Бугунги кунда республикамизда COVID-19 билан қайта зарарланиш ҳолатлари ҳам мавжуд. Биз қайта зарарланиш ҳолатлари кузатилиши мумкинлигига илмий томонлама амин бўлишимиз лозим", - дейди Наргиза Нуруллаева.

 

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ