Жамият

Офатлар оқибатида йўқолган ҳужжатни тиклашда тўлов ундирилмайди

Офатлар сабабли жисмоний шахсларнинг айбисиз ҳужжатлар йўқотилса ёки яроқсиз ҳолга келса, уларга нисбатан жазо чоралари қўлланилмайди.

Офатлар оқибатида йўқолган ҳужжатни тиклашда тўлов ундирилмайди
Фото:Сирдарё вилояти ИИБ

2021 йил 1 январдан Ўзбекистон ва хорижий давлатда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (офатлар) юз берганлиги оқибатида жисмоний шахсларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ҳужжатларни тиклашда улар давлат божи ва йиғимлардан озод қилинади.

 

Бу ҳақда жорий йил 22 октябрда қабул қилинган “Фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг қўшимча чоралари тўғрисида”ги Президент қарорида белгилаб қўйилди.

 

Қарорга мувофиқ, офатлар юз берганлигини тасдиқлаш, зарурат бўлганда, ҳужжатни тиклаш ваколати бўлган давлат органининг сўровига асосан:

 

– Ўзбекистон ҳудудида – Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан бериладиган маълумотнома асосида;

 

– Хорижий давлатлар ҳудудида – хорижий давлат ваколатли идоралари томонидан берилган ва легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган ёхуд халқаро шартномаларга мувофиқ расмийлаштирилган маълумотнома асосида амалга оширилади.

 

Ўзбекистон ҳудудида офатлар юз берганлиги оқибатида ҳужжатларни тиклаганлик учун ундирилмаган тўловлар, мазкур ҳолатлар юзасидан айбдор шахслар (ташкилотлар) мавжуд бўлса, кейинчалик улардан регресс тартибида ундирилади.

 

Офатлар юз берганлиги оқибатида жисмоний шахсларнинг айбисиз ҳужжатлар йўқотилса ёки яроқсиз ҳолга келса, уларга нисбатан жазо чоралари қўлланилмайди.

 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 12 июнь кунига қадар жами Давлат хизматлари агентлиги масъул ходимлари томонидан жами 2 419 та ҳужжат, жумладан 1 821 та туғилганлик, 537 та никоҳ тузилганлиги, 5 та никоҳдан ажралганлик, 56 та ўлим ҳақидаги гувоҳномалар тикланди ва ўз эгаларига топширилганди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ