Жамият

Божхона органлари банк мижозига тегишли маълумотларни олишига рухсат берилиши мумкин

“Банк сири тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш киритиш бўйича қонун лойиҳаси муҳокамага чиқарилди.

Божхона органлари банк мижозига тегишли маълумотларни олишига рухсат берилиши мумкин
Фото:UzNews.uz

Давлат Божхона қўмитаси “Банк сири тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш киритишни таклиф қилмоқда. 

 

Унга мувофиқ, “Банк сири тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддаси қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилади:

 

“Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари банк мижози бўлган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг банкда мавжуд бўлган ҳисоб рақамлари, омонатлари (депозитлари), улардаги пул маблағларининг қолдиғи ва операциялар тўғрисидаги ҳамда божхона тўловлари бўйича мажбуриятлар ижроси билан боғлиқ тегишли маълумотларни, агар бу маълумотлар уларнинг зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириши учун зарур бўлса, олишга ҳақлидир”.

 

Аввалроқ, солиқ органларига Ўзбекистон фуқароларининг пластик карточкаларидаги маблағлари айланмаларини кузатиш ваколатини бериш таклиф қилинганди.

 

Президент Шавкат Мирзиёев 27 июль куни яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокамаси юзасидан ўтказган йиғилишида жамиятда коррупция ва яширин иқтисодиётга қарши нафрат туйғуси шакллантириш кераклигини таъкидлаганди.

 

Президентнинг “Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳасига кўра, Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни камайтириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигида яширин иқтисодиётни таҳлил қилиш ва аниқлашга доир қатор тузилмалар яратилади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ