Иқтисодиёт

Ўзбекистоннинг автомобиль импорти экспортига қараганда уч баравардан кўпроқ – статистика

Мамлакатга жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида ярим миллиард долларлик автомобилларнинг эҳтиёт қисмлари импорт қилинган.

Ўзбекистоннинг автомобиль импорти экспортига қараганда уч баравардан кўпроқ – статистика
Фото:UzAuto

Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳамда унинг экспорт ва импорти ҳақида маълумот берилди.  

 

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 217 771 та енгил ҳамда 2 936 дона юк автомобиллари ишлаб чиқарилган.

 

Шундан:

 

59 252 та Cobalt;

 

52 689 та NexiaT-250;

 

39 960 та Lacetti-Gentra;

 

39 631 та Damas;

 

19 980 та Spark;

 

6 259 та Labo.

 

Маълум қилинишича, Ўзбекистон 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида чет элга 108,2 млн AҚШ долларлик автомобиль экспорт қилган. Ўз навбатида мамлакатга 349,3 млн AҚШ долларлик енгил автомобиллар импорт қилинган. 

 

Шунингдек, 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида мамлакатда 174,5 минг дона автомобиль двигателлари ишлаб чиқарилган бўлса, 565,3 млн AҚШ долларлик автомобилларнинг эҳтиёт қисмлари импорт қилинган.

 

Давлат статистика қўмитасига кўра, 2019 йилда ўртача ҳар 100 та уй хўжалигига 47 та енгил автомобил тўғри келган.

 

2020 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларининг сони 2 580 133 тани ташкил этган.  

 

Аниқланишича, энг кўп Самарқанд (311 997 та), Тошкент (253 073 та) ва Фарғона (243 230 та ) вилоятлари аҳолисида автотранспорт воситалари мавжуд.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ