Жамият

Damas ва Labo деталлари Жанубий Кореядан келтирилмайди — UzAuto Motors баёноти

Аввалроқ Интернетда Damas ва Labo деталлари ҳам четдан келтирилиши айтилган видео тарқалганди.

Damas ва Labo деталлари Жанубий Кореядан келтирилмайди — UzAuto Motors баёноти
Фото:Sputnik / Рамиз Бахтияров

20 октябр куни Интернетда UzAuto Motors’нинг Damas ва Labo деталлари тайёрланаётган корхонадан олинган видео тарқалганди.

 

Унда видео муаллифи “бор-йўғи 100 АҚШ долларига тушадиган металл қисми нега Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайди, Жанубий Кореяда темир йўқ, импорт қилиб, уни қайта ишлайди, холос. Ўзбекистонда темир бор-ку” дейди.

 

UzAuto Motors АЖ видеони ўрганиб чиқиб, унда кўрсатилган буюмлар умуман Damas ва Labo учун авто эҳтиёт қисмлар эмас, балки эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш жиҳозларининг деталлари эканлигини аниқлаган.   

 

“Демак, олинган видео, аслида, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришдаги муаммоларни эмас, балки, аксинча – Ўзбекистонда ишлаб чиқариш кенгайганлигини намоён этмоқда”, дейилади компания расмий баёнотида.

 

Қайд этилишича, UzAuto Motors’нинг Хоразмдаги заводида Damas ва Labo моделлари учун штампланган компонентлар ишлаб чиқариш бўйича янги цех қурилмоқда. Ушбу лойиҳа учун станок жиҳозларини етказиб бериш билан айнан Kyungki Industrial Co. Ltd (Корея Республикаси) компанияси шуғулланади, юқоридаги ролик ўша ерда суратга олинган.

 

"Кейинги пайтда Ўзбекистонда маҳсулотни маҳаллийлаштиришга катта эътибор берилмоқда ва шу сабабли барча тармоқлар олдига маҳаллийлаштиришни кенгайтириш вазифаси қўйилган. Ушбу вазифани бажариш учун ишлаб чиқариш жиҳозлари харид қилинмоқда, видеода кўрсатилган станок ҳам улардан бири эди.

 

Бундай станоклар саноқли миқдорда талаб этилгани сабабли, табиийки, уларни ишлаб чиқаришни Ўзбекистонда жорий этиш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламайди – бундай корхона умуман ўзини оқламайди. Афтидан, Kyungki Industrial Co. Ltd ходими ва бизнинг юртдошимиз бўлган видео муаллифи буни ҳисобга олмаган ёки аудиториядан атайин яширган” – қўшимча қилинади баёнотда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ