Жамият

Uzcard онлайн омонатлар учун жорий қилинган комиссия тўловини бекор қилади

Uzcard онлайн шакллантириладиган омонатлардан 0,25% комиссия ундириш амалиётини 1 ноябрдан бекор қилмоқда.

Uzcard онлайн омонатлар учун жорий қилинган комиссия тўловини бекор қилади
Фото:UzNews.uz

Uzcard’нинг маълум қилишича, жорий йил 1 ноябрдан бошлаб онлайн омонатлар бўйича комиссия 0% ни ташкил этади.

 

Uzcard тўлов тизимининг Оператори — "Ягона умумреспублика процессинг маркази" МЧЖ, Ўзбекистон Республикасининг "Тўловлар ва тўлов тизимлари ҳақидаги" Қонунининг 8-моддасига мувофиқ шаклда, "Онлайн-омонатлар бўйича маълумотга ишлов бериш" хизмати қийматининг "0,25%"дан "0%" га ўзгарганлиги хақида хабар беради", дейилади компания хабарида. 

 

Эслатиб ўтамиз, ушбу комиссия жорий йил 1 майда жорий қилинган эди.

 

Аввалроқ "Ягона умумреспублика процессинг маркази" (Uzcard) таъсисчилари ўзгарганди.  Маълум қилинишича, янги рўйхатда компаниянинг 75 фоиз акциясига эга бўлган Ойбек Турсунов йўқ. 9 август ҳолатига кўра, компаниядаги 51 фоиз улуш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкига, 6 фоизи "Ўзсаноатқурилишбанк"ига, 6 фоизи "Aсака банки"ига, 6 фоизи "Ипотекабанк"ига ва 6 фоизи "Aлоқабанк"ига тегишли. 

 

Августда HUMO директорининг ўринбосари бўлган ва Марказий банкда ишлаган Дилшод Икромов Uzcard раҳбари этиб тайинланганди

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ