Иқтисодиёт

Экспорт қилувчи тадбиркорлар фаолияти қўллаб-қувватланади

Президент экспорт ҳажмларини кўпайтириш мақсадда шу йўналишга ихтисослашган тадбиркорларни қўллаб-қувватловчи фармонга имзо қўйди.

Экспорт қилувчи тадбиркорлар фаолияти қўллаб-қувватланади
Фото:Иллюстрация / Crafers

Президентнинг “Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

 

Унга мувофиқ 2022 йил 1 январга қадар Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси экспорт қилувчиларга, шу жумладан, асосий фаолият тури савдо-воситачилик бўлган экспорт қилувчиларга тижорат банки томонидан белгиланган кредит фоиз ставкаси ва миқдоридан қатъи назар:

 

-  миллий валютадаги кредитлар бўйича фоиз харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 10 фоиз банддан кўп бўлмаган миқдорда;

 

-  чет эл валютасидаги кредитлар бўйича фоиз харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 5 фоиз банддан кўп бўлмаган миқдорда компенсациялар тақдим этади;

 

-  тижорат банкларининг экспортолди молиялаштириш, шу жумладан, айланма маблағлари учун бериладиган кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 8 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик беради;

 

-  тақдим этиладиган кафилликлар бўйича комиссия тўловларини икки бараварга камайтирилган миқдорда ундиради.

 

Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳузурида Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилиб, унинг манбалари Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (100 миллион АҚШ доллари), халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий банклар ва хусусий молия компанияларининг қарзлари, Жамғарма маблағларини тижорат банклари депозитларига белгиланган тартибда жойлаштиришдан тушадиган даромадлар, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.

 

Яқинда, Ўзбекистонда Хитойнинг гигант савдо платформаси “Alibabа” компанияси иш бошлаганди. Экспортчилар уюшмаси мазкур компаниянинг Ўзбекистондаги расмий вакилига айланди.    

 

Кўпчиликда бу Ўзбекистонга қандай фойдаси бор, деган савол туғилиши табиий. Биринчидан, тез, қулай ва арзон тарзда маҳсулотларимизни жаҳон электрон тармоғига жойлаб оламиз. Икки тарафга ҳам бу платформа кафолат вазифасини ўтайди. Бунинг натижасида тадбиркорларимиз ҳам хотиржам ўз маҳсулотларини экспорт қила олади. Иккинчидан, энг асосийси, “Alibabа” орқали биз Хитой бозорига ва Хитой орқали қўшни давлатларга чиқа оламиз. Бу Ўзбекистон экспортини 2-3 баробарга оширишимизга йўл очади, - дея жавоб берганди Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси раиси Мухтор Умаров бу ҳақда фикр билдираркан.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ