Жамият

“Антимонопол” қўмита ОАВга босим ўтказишга уринган — UzAuto Motors баёноти

Компания МҚКҚ расмий вакиллари душанба куни ОАВга босим ўтказишга уриниб кўрганини иддао қилди.

“Антимонопол” қўмита ОАВга босим ўтказишга уринган — UzAuto Motors баёноти
Фото:UzAuto Motors АЖ

UzAuto Motors АЖ ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси (МҚКҚ) ўртасидаги суд жараёнини ёритувчи ОАВга босим кўрсатилиши фактларидан ташвишда эканлигини билдирди.  

 

Компания айрим амалдорларнинг журналистларга нисбатан цензура ва чекловлардек хато амалиётга интилишига йўл қўйиб бўлмаслигини маълум қилди.

 

UzAuto Motors АЖ юридик бошқармаси директори Рустам Шаймардонов ушбу ҳолат бўйича қуйидагиларни таъкидлади:

 

“Тошкент шаҳар маъмурий судида кўрилаётган ишнинг сўнгги суд мажлисидан кейин, судда жавобгар сифатида иштирок этаётган томон оммавий чиқиш қилиб, UzAuto Motorsни гўёки биз “бузаётган ахлоқ меъёрлари”га риоя этишга чақирдилар. Қарангки, компаниянинг МҚКҚга нисбатан даъвоси юзасидан бораётган ишни тўлиқ ва шаффоф ёритишга бўлган табиий интилишимиз жавобгар томонда хавотирни уйғотаётган экан. Яна шу даражада эканки, улар очиқ-ойдин “қўмитага нисбатан даъволаримизга тегишли барча нарсани фақатгина суд муҳокамаси доирасида гапириш ва шарҳлашимиз” кераклигига ишора қилишган. Моҳиятан, бу биз учун очиқ баҳс-мунозара, шунингдек холис рақамлар ва фактларни оммага эълон қилиш ҳаммага ҳам ёқавермаслиги ҳақида биринчи сигнал бўлди.

 

Афсуски, иш қўмитанинг оммавий ахборот воситалари билан мулоқотни қисқартиришга чақириғи билан тугаб қўя қолмади. Ишончли манбалардан бизга маълум бўлишича, душанба куни МҚКҚ расмий вакиллари бизнинг даъвоимиз юзасидан 16 октябрь куни ўтган учинчи суд мажлиси боришини ёритган ОАВга босим ўтказишга уриниб кўрганлар. 

 

Қатор ҳолатларда бу уринишлар муваффақиятли бўлган: Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизматининг қатъий талабидан кейин айрим ОАВ холис маълумотларт акс этган мақолаларни ўз сайтларидан ўчириб ташлаган, бошқалари эълон қилинган матнлардан МҚКҚни қониқтирмайдиган қисмларини олиб ташлаб, ўзгартиришлар киритган” дейилади UzAuto Motors баёнотида.

 

Эслатиб ўтамиз, икки тараф ўртасида бошланган суд мажлисининг навбатдаги жараёни 23 октябрда ўтказилади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ