Жамият

Туркманистондан келадиган энергетика тармоғи узилди

500 кВли “Сердар-Мари ГРЭС” деб номланувчи юқори кучланишли электр тармоғи фавқулодда ўчган.  

Туркманистондан келадиган энергетика тармоғи узилди
Фото:Энергетика вазирлиги

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Ахборот хизмати хабарига кўра, бугун, 21 октябрь куни тонгги соат 06:52 да Туркманистон энергетика тизимига қарашли 500 кВли “Сердар-Мари ГРЭС” деб номланувчи юқори кучланишли электр тармоғи фавқулодда ўчган.  

 

Ушбу ҳаво тармоғи орқали Ўзбекистонга 750 МВтгача электр энергияси импорти етказиб берилаётган эди. Ҳаво тармоғида содир бўлган носозлик туфайли, аварияга қарши автоматиканинг ишлаши оқибатида, Ўзбекистон энергетика тизимида 316 МВт қувват билан истеъмолчилар вақтинча тармоқдан узилди.

 

Тонгги соат 7:00 дан бошлаб электр станциялардаги мавжуд резерв қувватларни ошириш орқали тармоқдан узилган истеъмолчиларга кучланиш бериш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.  

 

Ҳозирги пайтда Туркманистон энергетика тизими мутахассислари ҳаво тармоғини ишга қўйиш борасида созлаш ишларини олиб боришмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида “Иссиқлик электр станциялари” ҳамда “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятлари таркибидаги буғ-газ қурилмалари ҳамда гидроиншоотлар томонидан электр энергиясини ишлаб чиқариш жараёни режага мувофиқ давом этмоқда ва бу мамлакатимиздаги кунлик истеъмолнинг асосий қисмини (тахминан 94–97 фоизини) қоплайди. 

 

“Туркманистондан электр энергияси импорт амалиёти қўшни давлат энергетиклари томонидан тез орада бартараф этилишини маълум қиламиз”, - дейилади хабарда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ