Ҳодисалар

Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохонасининг тиббий чиқиндилари бўйича расмийлар изоҳ берди

Ҳолатга айбдор бўлган шахслардан тегишли жарима ундирилгани маълум бўлди.

Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохонасининг тиббий чиқиндилари бўйича расмийлар изоҳ берди
Фото:Скриншот

Кеча ижтимоий тармоқларда Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохонасининг тиббий чиқиндилари Чирчиқ дарёсига ташлаб кетгани акс этган видео тарқалганди.

 

"Ҳолат ўрганилганида, чиқиндилар аллақачон олиб кетилгани аниқланган", дейди “Замон” дастури мухбири.

 

“Айни вақтда чиқиндилар у ердан олиб кетилган ва утилизация қилиш ускуналари орқали йўқ қилинган. Лекин афсуски масъулларнинг сўзларига қараганда, ушбу чиқиндилар коронавирусни даволашга ихтисослашган Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохонасига тегишли. Масъулларни жалб қилиб, воқеага ким сабабчи эканлигини аниқлашга ҳаракат қилдик”, дейди “Замон” мухбири.

 

Аниқланишича, воқеа 12 октябрь куни содир бўлган. Айнан ўша куннинг ўзида чиқиндилар олиб кетилган. Ушбу шифохонадан чиқадиган чиқиндиларни йўқ қилиш “Med Class Plyus” МЧЖ зиммасига юклатилган.

 

Ҳолат бўйича корхона раҳбари маълум қилишича, “Med Class Plyus” МЧЖ 6 июлдан бошлаб Зангиотада фаолиятга киришган. Бироқ 23 сентябрда чиққан 48-протокол жамият ихтиёрига 26 сентябрь куни келиб тушган. 27 сентябрдан бошлаб шифохонадан чиқадиган чиқиндиларни утилизация қилиш “Pokiza tozalash” МЧЖга ўтказилган.

 

Қайд этилишича, ҳолат бўйича жарима санкцияси қўлланилган ва 1 млн 115 минг сўм жарима ундирилган.

 

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ