Ҳодисалар

Самарқандда мудҳиш ЙТҲ – икки киши ҳалок бўлди, уч киши шифохонада

Lacetti ҳайдовчиси йўлнинг бурилиб олиш қисмида ўзидан олдинда бурилиб олаётган "Газ-5327"нинг орқа қисмига урилиб ЙТҲ содир этган.

Самарқандда мудҳиш ЙТҲ – икки киши ҳалок бўлди, уч киши шифохонада
Фото:ИИВ ЙҲХББ

19 октябрь куни Самарқанд вилояти Жомбой туманида Lacetti йўлдан бурилиб олмоқчи бўлган юк машинасига бориб урилди. Енгил машина ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этди, уч киши шифохонага тушди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати маълум қилди.  

 

Маълум қилинишича, тахминан соат 06:30 ларда Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳудудидан ўтувчи "Олма-Ота – Тошкент – Термиз" автомобиль йўли бўйлаб Lacetti автомашинасида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи Б.Н. (1982 й.т.) йўлнинг бурилиб олиш қисмида ўзидан олдинда бурилиб олаётган "Газ-5327" русумли транспорт воситасининг орқа қисмига урилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси Б.Н ва йўловчи Б.Ю. (1987 й.т.) оғир даражадаги тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойида вафот этишган. Шунингдек, Lacetti автомашинаси йўловчилари Т.Ҳ. (1975 й.т.), Т.Д. (1989 й.т), ҳамда Т.Б. (1983 й.т.) турли тан жароҳатлари билан Жомбой тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ