Жамият

Салондан чиққан янги Cobalt'нинг кўп ўтмай носозлиги аниқланди

Истеъмолчининг шикоятидан кейин автомобиль GM Uzbekistan томонидан таъмирлаб берилди.

Салондан чиққан янги Cobalt'нинг кўп ўтмай носозлиги аниқланди
Фото:Иллюстрация / autostrada.uz

Вобкент туманида истиқомат қилувчи фуқаро Шаропов Носир автосалондан Cobalt русумидаги автомобилни харид қилади. 

 

Маълум қилинишича, авайлаб минаётган автоуловида тез орада нуқсонлар сезила бошлайди. Двигателида кучли шовқин пайдо бўлиб, тез орада бу ёқимсиз товуш етти маҳаллага етадиган даражада кучайди. Бу холдан таъби хира тортган истеъмолчи ёрдам сўраб Бухоро вилоят Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳудудий бирлашмасига мурожаат қилган, дея ёзмоқда Халқ сўзи Online.

 

Бирлашма мутахассиси Қ. Қулиев ва Вобкент туман ИҲҲҚ жамияти раиси Ф. Рустамов ҳамкорлигида ҳолат яқиндан ўрганилди ва GM Uzbekistan AЖга хат билан мурожаат қилинди. Махсус мутахассислар ва ҳуқуқшунослар жалб қилингач, муаммо истеъмолчи фойдасига ҳал этилди. Носоз автомобиль ишлаб чиқарувчи заводга жўнатилиб, тўлиқ таъмирлаб берилди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ