Реклама

Artel компанияси Simfoniya ошхона плиталарининг янги моделларини тақдим қилди — фото, видео

Компанияда янги Artel Simfoniya линейкасини тақдим этишди ва ошхона плиталарининг яратилиш жараёнини кўрсатишди.

Artel компанияси Simfoniya ошхона плиталарининг янги моделларини тақдим қилди — фото, видео
Фото:UzNews.uz

17 октябрь куни Artel заводида ошхона плиталарининг янги линейкаси – Simfoniya 04-E ва Simfoniya 02-G’нинг расмий тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир тантанали кўринишда ўтказилди.

Тақдимот бошланишига қадар, ошхона плиталари ва мини-печлар ишлаб чиқариш заводи раҳбарининг ўринбосари Бунёд Ҳасанов завод бўйлаб экскурсия ўтказди ва ишлаб чиқариш жараёни ҳақида энг қизиқарли нарсаларни айтиб берди.

 

Таом тайёрлаш жараёни одатий ҳолат эмас, балки ҳақиқий санъатга айланганлиги сабабли, янги плиталарга Simfoniya номи берилган. Янги техникага эстетик ташқи кўринишдан ташқари, янги функциялар ҳам қўшилган.

 

Мазкур моделлар Multi Flame ва Flame control технологиялари билан жиҳозланган. Биринчи технология таом тайёрлаш жараёнини тезлаштиради ва газ сарфини 20 фоизга тежайди. Flame Control эса таом идеал даражада бўлиши учун, плита ҳароратини максимал даражада аниқ қилиб белгилаш имконини беради.

 

Қайд этиш жоиз, янги ошхона плиталари духовкалари қопламаси учун биокерамик эмаль танланган, у ҳозирги вақтда энг зўр қопламалардан бири ҳисобланади. Биокерамика билан духовка деворларини ёғдан одатий ювиш воситаси билан тозалаш анча осонлашади.

 

Simfoniya 04-E модели конфоркани белгиланган вақтда ўчириш имконини берадиган, рақамли таймер билан жиҳозланган, бу тайёрлаш вақтида жуда қулай. Шунингдек, таомни тайёрлашни бошлаш ва якунлаш вақтини белгилаб қўйиш имконини берадиган қўшимча функция бор.

Cast Futura Италия компаниясининг газ горелкаси Simfoniya 02-G моделидаги фойдали қўшимча ҳисобланади ва бу оловни бир маромда тарқатиш имконини беради. Энди идеал ҳолатга эришиш учун, тайёрлаш вақтида таомни ағдариб туришингиз керак бўлмайди.

 

Artel компаниясининг янги ошхона плиталари ошхонангиз интерьерига фақатгина ажойиб қўшимча бўлиб қолмай, балки таом тайёрлаш жараёнини ҳақиқий санъатга айлантиради.

 

Видео:

Фото:

Реклама ҳуқуқлари асосида

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ