Мактабларда синфхоналарни йиғиштириш учун ота-оналардан пул йиғилади. Фаррошлар зиммасига хона йиғиштириш кирмайдими? Вазирлик вакили бунга изоҳ берди.
Синфхоналарни ўқувчилар навбатчилик асосида тозалаши тавсия этилади. Бу ҳақда бугун, 19 октябрь куни АОКА залида Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокидаги брифингда айтиб ўтилди.
– Шунингдек, жойларда эса баъзи ота-оналар фарзандлари синфхонани йиғиштиришини хоҳламагани учун фаррош ёллаб, унга синфхонани йиғиштириши учун қўшимча маблағ тўлаш ҳоллари кузатилади, - дейди Лайло Рустамова.
Вазирлик вакилига кўра, болаларнинг ўзларининг орқасидан синфини йиғиштириши учун навбатчилик ташкил қилиши ҳам болада ўзига хос тарбияни шакллантиради. Бу эса болага эрта ёшдан ўзи ўтирган жойни тоза ва озода сақлаш, бировнинг меҳнатини қадрлашни ўргатади. Шу сабабли болалар дарслардан кейин синфхонани йиғиштириш учун навбатчилик ташкил этиши мақсадга мувофиқ саналади.
Маълум қилинишича, мактабларда фаррошлар учун ажратилган штат бирлиги биноларнинг фойдаланиладиган ички қисми, шу жумладан хизмат хоналари, йўлаклар, зинапоялар, фаоллар зали ва спорт зал ҳамда ўқув синфлари майдонини тозаловчи фаррош лавозими ҳар 350 квадрат метр тозалаш майдони учун 0,5 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.
Мактабда машғулотлар иккинчи сменада ҳам олиб борилганда эса ушбу сменадаги ўқувчилар фойдаланадиган ҳар 350 кв. м. тозаланадиган майдон учун қўшимча 0,25 бирлик, узайтирилган кун гуруҳи мавжуд бўлганда эса, гуруҳга қатновчилар фойдаланадиган ҳар 350 кв. м. тозаланадиган майдонга 0,5 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда фаррош лавозими киритилади.
Яна бир давлат Ўзбекистон фуқаролари учун чегарасини очди
Россиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Mercedes-Benz икки пиёдани уриб юборди. Улардан бири воқеа жойида вафот этган
Ваша информация отправлена успешно.
После обработки администрацией вам придёт оповещение.
Чтобы писать в чате, вы должны залогиниться.
Зайдите через любую из соцсетей, которой вы пользуетесь
У вас есть новость или фотографии, которыми вы желаете поделиться
с другими читателями «UzNews.uz»? Вам удалось запечатлеть интересное событие, факт или происшествие?
Вы можете связать с нашей редакции с помощью нашего Telegram бота, чтобы рассказать нам об этом и прислать фотографии. Объемные файлы и видео можно разместить на одном из файлообменных сайтов и прислать нам ссылку. Написать нам в Telegram