Жамият

Жамоат транспортида тиббий қўлқоп тақишнинг мажбурий қилинишига нима сабаб бўлди?

Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов жамоат транспортидан фойдаланишдаги янги тартиб ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

Жамоат транспортида тиббий қўлқоп тақишнинг мажбурий қилинишига нима сабаб бўлди?
Фото:"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ

Бугун, 19 октябрь куни АОКАда "Жамоат транспортида тиббий қўлқоп кийиш тартибининг жорий қилиниши" мавзуси бўйича брифинг бўлиб ўтмоқда.

 

Мазкур брифингда жамоат транспортида тиббий қўлқоп тақишнинг мажбурий қилинишига нима сабаб бўлгани ва йўловчиларга тарқатиладиган тиббий қўлқоплар кимнинг ҳисобидан харид қилиниши ҳақида ҳам сўз борди.

 

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраевнинг маълум қилишича, бугунги кунда Тошкент шаҳрида 129 йўналишда мингдан ортиқ автобус йўналишга чиқаяпти. Автобусда ташилаётган йўловчилар сони ўртача 300 мингни, метрополитенда эса 130 мингни ташкил қилмоқда. Бир кунда йўловчилар 20-30 дақиқа вақтларини жамоат транспортида ўтказадилар шу сабабли йўловчиларга бир марталик қўлқоп тарқатилиши жорий этилган.

 

"Қўлқоплар транспорт корхоналари томонидан сотиб олинмоқда. Ҳар бир қўлқоп 56 сўмга айланмоқда. Йўлкира 1400 сўм бўлса, қўлқоп бу сумманинг борйўғи 4 фоизини ташкил этмоқда", дейди Анвар Жўраев.

 

Шунингдек, брифингда жамоат транспортида тиббий қўлқопдан фойдаланишда фуқаролар биринчи навбатда ўзини ҳимоя қилиши ҳамда  ён-атрофдагиларни касаллик юқишидан муҳофазалаши таъкидланди.

 

"Касалликнинг юқиш омили сифатида юқори нафас йўллари, ҳаво-томчи йўллари билан биргаликда маиший мулоқот йўллари қайд этилади. Маиший мулоқот — қўл билан оғиз-бурун, кўзнинг шиллиқ қаватига тегиниш орқали вирус юқтириш.

 

Қўлқоп таққан шахс ўзининг юз қисмига қўл теккизмаслиги, оғиз-бурун ёки кўзини ишқаламаслиги, қолаверса, касалликнинг «очиқ дарвозалари»дан ўзини асраши эҳтимоли юқори", дейди Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов.

 

Брифингда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган тақилган қўлқопларни кўчаларга ташлаб кетиш ҳолатлари ҳақида ҳам гап борди. 

 

"Фурсатдан фойдаланиб, барчани огоҳлантирмоқчиман — давлат кўрсатаётган ғамхўрликдан тўғри фойдаланишимиз керак. Давлат томонидан текинга тарқатилаётган (нархи 56 сўм бўладими ё 300 сўм ё 500 сўм бўладими) қадрлашимиз ва ундан мақсадли фойдаланишимиз зарур.

 

Чунки ушбу қўлқопдан фойдаланган ҳолда қўлимиздаги сумкани қўймай уйимизгача боришиимиз, эшик тутқичларини ва бошқа нарсаларни қўлқоп билан ушлаган ҳолда уйимизга киришимиз, уй ичига киргандан кейин қўлқопни ечиб, челак ё чиқинди қутисига ташлашимиз фойдадан холи эмас", деди Ботир Қурбонов.

 

Эслатиб ўтамиз, бугундан эътиборан Тошкент шаҳар жамоат транспорти (автобус, метро, йўналишли такси) хизматидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқоб билан биргаликда тиббий қўлқопда бўлиш тартиби жорий қилинди.

 

Бунда ташувчилар томонидан жамоат транспорти йўловчиларига қўлқоплар бепул тақдим этилади.   

 

Йўловчилар метро станцияларига киришда, автобус ҳамда микроавтобусга чиқиш вақтида касса ходимлари, кондуктор ва ҳайдовчилардан қўлқопларни олишлари мумкин.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ