Жамият

Поп ва Учқўрғон тумани ҳокимликлари қарийб 400 миллионлик Trailblazer'га харидор бўлишди

Туман ҳокимликлари маҳаллий бюджет даромадларининг режадан ошган қисмидан замонавий русумли хизмат машинаси сотиб олишмоқчи.

Поп ва Учқўрғон тумани ҳокимликлари қарийб 400 миллионлик Trailblazer'га харидор бўлишди
Фото:media.gmc.com

Наманган вилоятининг Поп ва Учқўрғон тумани ҳокимликлари маҳаллий бюджет даромадларининг режадан ошган қисмидан ҳокимият тасарруфига Chevrolet Trailblazer харид қилиш ҳақида UzAuto Motors билан шартнома имзолашган.

Маълум қилинишича, Поп тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йил 3-чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми 1 млрд 532 млн 325,0 минг сўм деб ҳисобланган.

 

Поп тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йил 3-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми маблағларини йўналтириш тўғрисидаги Халқ депутатлари Поп тумани кенгашининг жорий йил 8 октябрь кунидаги қарорига кўра, шундан 398 млн 542,0 минг сўм маблағ туманнинг олис ва тоғли ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқаролар билан бевосита мулоқотлар ўтказишда қулайликлар яратиш мақсадида туман ҳокимлигининг 2013 йилда ишлаб чиқарилган, жисмонан ва маънан эскирган Lacetti русумли хизмат машинаси ўрнига замонавий русумли (автомобиль русуми қарор матнида кўрсатилмаган, - таҳр.) хизмат машинаси сотиб олиш ва уни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар учун ажратилади.  

Шунингдек, Учқўрғон туман ҳокимининг 2020 йил 8 октябрь кунидаги 180-Ф-сонли фармойишига асосан туман ҳокимиятига Trailblazer LTZ-AT автомобили сотиб олиш учун 2020 йил 3-чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан 200 млн сўм ажратилган.  

 

Маълумот учун, 2017 йил 7 июндаги президент қарори билан маҳаллий ҳокимликларга тегишли бюджетларнинг ҳар чорак якунида шакллантириладиган даромадлар режасидан орттириб бажарилган қисмини мустақил тасарруф этиш ваколати берилган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ